Get Mystery Box with random crypto!

ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Жамоатдан орт | Fotiha.Uz

ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоатдан ортиб колган овкатни нима килиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсонлардан ортиб қолган таом ва ичимликлар ҳалол бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз. Агар бир гуруҳ кишилар тўпланиб зиёфат қилганидан сўнг таом ортиб қолса, бу таом уларнинг ҳаққи ҳисобланади. Барчалари тенг бўлиб, олиб кетишлари мумкин ёки улар рози бўлса ичларидаги бирлари олиши ҳам мумкин. Агар улардан бирор киши қолган таомларни олиб кетмаса, у таомларни ташлаб юбормасдан уларга ҳизмат қилаётганлар ёки бошқа бирор киши олиши мумкин. Валлоҳу аълам.


Улашинг: @FotihaUz