Get Mystery Box with random crypto!

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Telegram kanalining logotibi fmof_2018 — Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси Ў
Telegram kanalining logotibi fmof_2018 — Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси
Kanal manzili: @fmof_2018
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.89K
Kanalning ta’rifi

Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-02-13 09:58:21​ 2021 йил 12 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79381 (+41) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Навоий вилоятида 2 нафар,
Сирдарё вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 17 нафар,
Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77829 (+49) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 930 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
341 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 06:58
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:19:25
ЭЪЛОН

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясига тегишли кўчмас мулк объекти оммавий савдолар орқали сотилади

Жойлашган манзил:
Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳ кўчаси, 181-уй, 3 қаватли 26-сонли дорихона биноси.
Умумий майдони: 1918,32 кв.м
Сотилади:
1918,32 кв.м, 3 қаватли бино ва иншоатлар

Батафсил маълумот ва савдода иштирок этиш учун: https://www.capitaltrust.uz/auksion/69/?no_cache=1&cHash=6fb88c16e8a47bdd6b5844c5247dc782

Каналга уланиш

@doridarmon_ak
426 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 13:19
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:17:25
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ахбороти:

“GLOBAL GRAND FARM” хусусий корхонаси лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли корхонага фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши муддати тугатилди

Батафсил ўқиш

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
318 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:11:15 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун аттестация саволлари вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 январидаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва кўшимчалар асосида аттестацияларни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра 2021 йилдан бошлаб шифокорларга малака тоифаси бериш бўйича аттестацияларни ташкил этиш белгиланди.

Ҳар бир мутахассислик (жами 144 та) бўйича оғзаки имтиҳон учун камида 150 тадан ўзбек ва рус тилида билет саволлари тайёрланди ва улар вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди:

ўзбек тилида — http://ssv.uz/uz/open_ministry/view/attestatsija-savollar-royxati
рус тилида — http://ssv.uz/ru/open_ministry/view/attestatsija-savollar-royxati

Шунингдек, аттестация жараёнлари вазирлик расмий сайтида онлайн трансляция қилиниши режалаштирмоқда.

Аттестацияда малака тоифаси берилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари тўғрисидаги маълумот “Ўзбекистон Республикаси врачлар ва олий маълумотли фармацевтларга малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги ягона реестри” базасига киритилади.

Аттестация шаффоф, адолат тамойиллари асосида ўтказилиши тўлиқ назорат остига олинади. Бу эса тиббиёт соҳасида малакали кадрлар фаолият юритишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
346 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 13:11
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:13:10
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ёшлар ўртасида нотиббий мақсадларда фойдаланишга қарши Aгентлик томонидан қандай ишлар қилинмоқда?

Ушбу саволга AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

Тўлиқ видео

Биз ижтимоий тармоқларда: https://t.me/FMOF_2018
373 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 12:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:09:44Намангандаги саломатлик акцияси доирасида ноёб дори воситалари бепул тарқатилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигида Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси давом этмоқда. Акция доирасида пойтахтлик малакали шифокорлар маҳаллабай кесимида бемор юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатаяпти. Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига керакли тиббий буюмлар ҳамда бепул дори-дармонлар улашилмоқда.

Бу жараёнда биринчи навбатда сурункали хасталикка йўлиққан оғир беморлар ва оддий аҳоли олишга қурби етмайдиган қимматли ва ноёб дори воситаларини етказиб беришга эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, сурункали миелолейкоз, яъни миелоид туркумидаги ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши бузилиши хасталиги билан оғриган беморларга зарур бўлган ноёб препарат бепул тарқатилмоқда. Оқибати эрта ўлим билан якунланиши мумкин бўлган ушбу хасталикка чалинганлар учун ушбу препарат сув ва ҳаводек зарур, десак адашмаган бўламиз. Шунинг учун ҳам беморлар уларга дори олиб келаётган мутасаддиларни қутқарувчи фаришталардек кўзларида қувонч кўз ёшлари билан кутиб олишмоқда.

— Сурункали миелолейкоз қон ишлаб чиқиш тизимининг ўсма касаллиги ҳисобланади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош гематологи Ҳамида Муҳаммедова. — У 3 босқичда кечади: сурункали, қўзғалиш ва терминал. Бирламчи ташхис хасталикнинг исталган даврида қўйилиши мумкин. Ушбу ташхис қўйилган бемор тўқимасидан ҳужайраларда одатда учрамайдиган ҳолат, яъни 9- ва 22- хромосомаларнинг бирлашиб қолиши натижасида пайдо бўлган Ph-хромосома ҳали етилмаган, ўз фаолиятини бажара олмайдиган яроқсиз ҳужайраларни ишлаб чиқаради. Шу боис қонда яроқсиз оқ қон ҳужайралари кўпайиб кетади. Бу эса, инсон ҳаёти учун ўта хавфлидир.

Даставвал, ушбу касаллик фақатгина кимётерапия усулида даволанарди. Ҳозир эса, бу услубга муқобил сифатида турли препаратлардан ҳам фойдаланилмоқда. Тарқатилаётган препарат 17 йил аввал Ўзбекистонда рўйхатга олинган ва касалланишдаги ўлим кўрсаткичларини камайтиргани боис, бугунги кунда энг самарали дори воситаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда сурункали миелолейкоз билан 1700 нафар бемор рўйхатга олинган бўлиб, “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Наманган вилоятида сурункали миелолейкоз билан оғриётган 84 нафар беморга дори воситалари мутлақо бепул равишда тарқатилмоқда. Бу, албатта, аҳоли саломатлигини тиклаш, уларнинг бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида хизмат қилади.
Саломатлик акцияси давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
380 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 11:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:08:41 ​​Йод моддаси етишмаслигини аниқлаш учун сонингизга йод билан чизиқчалар чизинг ва кузатинг. Икки соатга қолмай йод ўз рангини йўқотса, демак сизда ўта жиддий йод танқислиги мавжуд.

Агар тўрт- беш соатда ўчиб кетса, албатта, гормонларга анализ топшириб текширтириб кўришингиз керак.

Агар узоқ турса демак сизда йод танқислиги йўқ.

@qizlarxon_begmatova
372 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 10:08
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:03:57
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарорида тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорлари 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланиши белгиланган.

Хўш ҳозирги кунда фитобарлар фаолияти қандай ташкил қилинмоқда?

Биз ижтимоий тармоқларда: https://t.me/FMOF_2018
363 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 10:03
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:58:55 2021 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79340 (+37) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
11 нафари Тошкент вилоятида,
19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 1 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар,
Тошкент вилоятида 10 нафар,
Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77780 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 938 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
358 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 09:58
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:58:16 Вебинар 18 февраля 18:00 Ташкент Бесплатно
Советы экспертов по разработке разделов 2.4-2.5 регдосье (ОТД)

18 февраля мы приглашаем вас принять участие в вебинаре в рамках проекта "Качественный райтинг от Sciencefiles".
Ведущие вебинара - медицинские писатели компании с совокупным экспертным стажем более 35 лет: доктор и кандидат наук по специальности «Фармакология, клиническая фармакология», поделятся своей экспертизой по следующим вопросам:
+ Каковы основные сложности разработки разделов 2.4-2.5 регдосье в формате ОТД по требованиям ЕАЭС;
+ Каковы базовые ресурсы для поиска релевантных доклинических и клинических данных;
+ Как ускорить процесс разработки разделов 2.4-2.5;
+ Как предупредить типичные ошибки при разработке разделов 2.4-2.5. https://t.me/FMOF_2018 https://events.webinar.ru/sciencefiles/CTD18022021
414 viewsZaynutdinov Khikmatulla, 09:58
Ochish/sharhlash