Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун аттестация саволлари ва | Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун аттестация саволлари вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 январидаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва кўшимчалар асосида аттестацияларни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра 2021 йилдан бошлаб шифокорларга малака тоифаси бериш бўйича аттестацияларни ташкил этиш белгиланди.

Ҳар бир мутахассислик (жами 144 та) бўйича оғзаки имтиҳон учун камида 150 тадан ўзбек ва рус тилида билет саволлари тайёрланди ва улар вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди:

ўзбек тилида — http://ssv.uz/uz/open_ministry/view/attestatsija-savollar-royxati
рус тилида — http://ssv.uz/ru/open_ministry/view/attestatsija-savollar-royxati

Шунингдек, аттестация жараёнлари вазирлик расмий сайтида онлайн трансляция қилиниши режалаштирмоқда.

Аттестацияда малака тоифаси берилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари тўғрисидаги маълумот “Ўзбекистон Республикаси врачлар ва олий маълумотли фармацевтларга малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги ягона реестри” базасига киритилади.

Аттестация шаффоф, адолат тамойиллари асосида ўтказилиши тўлиқ назорат остига олинади. Бу эса тиббиёт соҳасида малакали кадрлар фаолият юритишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi