Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ * * * Ҳабашлик бир қул бор эди. Уни ҳайбарли | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *

Ҳабашлик бир қул бор эди. Уни ҳайбарлик яҳудийлар сотиб олишган, ўзларига чўпон қилиб қўйишган эди. Мана, неча йилдир, сурувни олдига солиб, у тепалик сеники, бу тепалик меники, дея айланиб юрарди.

Бир куни қалъа атрофининг ўралаётганини кўрди. Ҳайбар кўчалари ҳаяжонли Чопа-чопларга саҳна бўлиб қолган. Юзларда даҳшат ва қўрқув. Силоҳини оласолиб, одамлар қаёққадир шошилишар эди.
— Нималар бўляпти?.. Нима қиляпсизлар?.. — деб сўради.
— Нима бўлаётганини кўряпсанку, куролланяпмиз, урушамиз.
—Ким билан?
—Пайғамбарликни даъво килиб чиккан одам билан.

Чўпон қалъа буржига чиқди, келганларга боқди. «Пайғамбарлик даъвосида чиққан...» деган сўз гўё зеҳнига ўрнашиб қолгандай эди.
Ким у? Чиндан ҳам пайғамбарми?.. Одамларни нима нарсага даъват қиляпти экан?..

Рўпарасида қайнаб ётган лашкарга боқа-боқа, хаёлга толди. Сўнгра бирдан қарорини берди.
— Бир марта бориб кўрганни еб қўйишмас...
Қалъадан чиқди. Қўйларининг бошига борди. Уларни сура-сура Жанобимизнинг олдиларига келиб қолди.
⎯ Одамларни нималарга даъват қилаётганингни менга англат, — деди.

Роббул Оламийннинг расули (с.а.в.) унга Ислом дини хақида маълумот бердилар. Чўион Ислом динини энг яхши билгувчи ва энг яхши тушунтиргувчи инсондан бсвосита эшитди. У кишида бир қабила раисининг, бир лашкар қўмондонининг катталиги, кибри йўқ, пайғамбарларга хос ва ярашиқли тавозеъ бор эди. Бир чўнонни рўпарасига ўтирғизди, қул билан эмас, энг мухтарам инсон билан гаплашаётгандай суҳбат қурди...

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA