Get Mystery Box with random crypto!

#Солиҳлар_гулшани Аллоҳ Мусони раҳматига олсин Ибн Масъуд ро | Fitrat.uz

#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳ Мусони раҳматига олсин

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ўлжаларни тақсим қилишда баъзиларга ортиқроқ улуш бердилар. Ақроъ ибн Ҳобисга юзта туя, Уяйна ибн Ҳиснга ҳам шунча бердилар. Арабларнинг обрўлиларидан баъзиларига ҳам бердилар ва ўша куни тақсимлашда уларни устун қўйдилар.

Шунда бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимотда адолат қилинмади, Аллоҳнинг розилиги ирода қилинмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман», дедим ва у зотнинг ҳузурларига бориб, ҳалиги киши айтган гапни айтдим.

У зотнинг юзлари ўзгариб, қип-қизил бўёққа ўхшаб кетди ва: «Агар Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, бошқа ким адолат қилади?» дедилар-да, «Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, у бундан ҳам кўп азият чеккан, лекин сабр қилган эди», дедилар.

Шунда мен: «Бундан кейин ҳеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап кўтариб келмайман», дедим» (Муттафақун алайҳ).

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA