Get Mystery Box with random crypto!

Эслатиб ўтамиз, “Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалар | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Эслатиб ўтамиз, “Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида замонавий кўникмаларни шакллантириш” лойиҳаси танловини ўтказиш муддатлари яқинлашмоқда.

Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабаларга молиявий саводхонлик бўйича дарслар ўтказиш ёки молиявий саводхонлик масалаларини жорий ўқув фанларига интеграция қилиш учун ўқув материаллари лойиҳасини ишлаб чиқиш имконияти берилади.

Танловда мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш ва ёшликдан молиявий маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи энг яхши услубий ишланма лойиҳаси аниқланади.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.

Танлов қоидалари

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (71) 212-73-58, (71) 212-73-59


Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS