Get Mystery Box with random crypto!

Тижорат банкларида истеъмол кредитини бериш шартлари ҳар хил. | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Тижорат банкларида истеъмол кредитини бериш шартлари ҳар хил. Кредит олиш учун банкка боришдан олдин, қарз тузоғидан қочиш учун барча имкониятларингизни диққат билан ҳисоблашингиз керак

Молиявий имкониятларингизни баҳоланг
Сизга керак бўлган кредит миқдори ва муддатини ҳисобга олган ҳолда, даромадингизнинг қанча қисми кредитнинг асосий ва фоиз қисми учун кетишини ҳисобланг. Кредитни тўлаш даврида кутилмаган катта харажатлар юзага келиши мумкинлигини ёдда тутинг

Молиявий ҳолат ва рискларни баҳолаш учун қарз юки кўрсаткичи қўлланилади. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, дефолт эҳтимоли шунчалик катта бўлади, яъни, қарз мажбуриятларини бажармаслик. Истеъмол кредитига мурожаат қилишдан олдин, кредит олиш имкониятини баҳолаш учун қарз юкини аниқлашни маслаҳат берамиз

Маълумот учун: қарз юки кўрсаткичи - барча кредитлар ва қарзлар бўйича тўловларнинг ойлик даромадга нисбати

Тижорат банкларининг шартларини солиштиринг
Тижорат банклари томонидан истеъмол кредити бериш шартлари билан танишинг. Барча керакли маълумотларни расмий веб-сайтдан олишингиз мумкин. Барча харажатларни ҳисоблаш учун сиз кредит калькуляторидан фойдаланишингиз мумкин

Кредитнинг умумий қийматини аниқланг
Кредит суммасининг ўзи ва ҳисобланган фоизларига қўшимча равишда, масалан, суғурта билан боғлиқ қўшимча харажатлар бўлиши мумкин. Шунингдек, дастлабки тўлов миқдорини ва кредитни тўлаш тартибини кўриб чиқинг: ойлик тўловлар дифференциал-ҳар ой камайиши ёки аннуитет-бир хил бўлиши мумкин

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS