Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Мамлакатимизда тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, ресурслар ва сармояларни тенг тақсимлаш борасида қатор ислоҳотлар ва ташаббуслар амалга оширилмоқда. Давлат дастурлари ва лойиҳалари тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган хотин-қизларни етарли капитал ва инвестициялар билан таъминлашга қаратилган. Ушбу мақолада сиз тадбиркор аёллар учун қандай субсидиялар мавжудлигини ва уларни қандай олишингиз мумкинлигини билиб оласиз

Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сон қарорига асосан тадбиркор аёлларга ажратиладиган субсидиялар миқдорини 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача ошириш кўзда тутилган. Ушбу субсидия бизнесни бошлаш ва бизнес юритиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва асбобларни сотиб олиш учун берилади

Маълумот учун: субсидия - бу бюджетдан ёки махсус маблағлардан юридик ва жисмоний шахсларга, маҳаллий ҳокимият органларига ёки бошқа давлатларга мақсадли тўловлар. Субсидиялар текин асосда ажратилади

Ушбу субсидияни ким олиши мумкин?
Субсидия “Аёллар дафтарида” рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган аёлларга зарур асбоб-ускуналар ва асбобларни харид қилиш учун ажратилади

Маълумот учун: “Аёллар дафтарчаси” ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий тайёргарликка муҳтож бўлган ишсиз аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади. “Аёллар дафтарига” кириш учун маҳаллага мурожаат қилиб, анкета тўлдириш керак

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS