Get Mystery Box with random crypto!

Чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кред | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади

Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди

Энди эса Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилди

“Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Аксинча:
молиявий истеъмол кредити бериш тартибини такомиллаштириш ва соддалаштиришга;
истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратишга ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS