Get Mystery Box with random crypto!

Нега доимий ёмон хабарларни кузатамиз? Ҳаммамиз ҳам нималар | N🦧

Нега доимий ёмон хабарларни кузатамиз?

Ҳаммамиз ҳам нималар бўлаётганини ижтимоий тармоқлардан билиб боришга ҳаракат қиламиз. Шу аснода бош бармоғимиз узлуксиз юқори ва пастга ҳаракатланади. Ўқиганларимиз туфайли баъзан юрак уришимиз тезлашгани ва асабларимиз бузилганини ҳис қилсак ҳам ҳудди кимдир бизни мажбурлаётгандек давом этамиз. Фан тилида бу ҳолатга "Doomscrolling", яъни Фалокат айланмаси дейилади.

Ҳаммамиз кун тартибидан қатъи назар, яхши хабарлардан кўра кўпроқ ёмон хабарларга эътиборлироқ бўламиз. Бунинг психологиямизга салбий таъсир кўрсатиши ҳам муқаррардир. Фалокат айланмаси билан боғлиқ ўтказилган баъзи тадқиқотларда, тонгда уч дақиқа салбий хабар ўқиганларнинг, 6-8 соатдан кейин ёмон кун ўтказганликларини билдириш эхтимоли 27% кўпроқ эканлиги аниқланди. Нисбатан, ижобий хабарларни ўқиган гуруҳ эса 88% миқдорда яхши кун кечирганлигини билдирди.

2013 йилдаги Бостон Марафони Бомбардимонидан кейин ўтказилган тадқиқотда таҳминан 4 500 АҚШликнинг хабарлар истеъмоли кузатилди. Тадқиқот сўнггида, олти соатдан кўпроқ хабар ўқиганларнинг хабарларни кам ўқиганларга нисбатан кескин стрессга тушиш эхтимоллиги тўққиз бараварга кўпроқ эканлиги маълум қилинди.

Қўшимча равишда, ёмон хабарлар истеъмоли кўп миқдорда ташвиш, депрессия, стресс ва травмадан кейинги стресс бузилиши каби симптомларга олиб келиши мумкин. Мутахассислар Фалокат айланмаси уйқу тартибининг бузилиши, диққатнинг бўлиниши ва ортиқча овқатланишга сабаб бўлишини ҳам таъкидлаган.

Ҳозирги кунда хабарлардан қочиш имконсиздир. Хабарлар бизга атрофда қандай воқеа ва ҳодисалар бўлаётгани ҳақида аниқ маълумот беради. Бироқ меъёрдан ортиғи стрессни чақириб, ўзимизни ёмон ҳис қилишимизга сабаб бўлади. Шу сабабли, психологлар кунни асосий қисмини салбий хабарлар билан ўтказмаслик ва салбий хабарлар истеъмолини чегаралашни маслахат беради.

@fikrlashsanati