Get Mystery Box with random crypto!

Борлиқнинг оҳири борми? Келажак қандай тусда бўлиши бизга қо | N🦧

Борлиқнинг оҳири борми?

Келажак қандай тусда бўлиши бизга қоронғу, ҳеч ким аниқ нима бўлишини айтиб беролмайди. Лекин, тиниб-тинчимаган олимлар шуни ҳам ҳисоб-китоб қилиб чиқишибди ва мана бу видеода шу ҳақда кўришингиз мумкин.

Ярим соатли видеони қандай тугатиб қўйганимни сезмай ҳам қолдим, қизиққанимдан, ҳар лаҳзасини ҳаяжон билан томоша қилдим. Видеодаги ўлчам ва рақамларни кўриб ўзимни қанчалар аҳамиятсиз бир заррача эканимни бир неча бор англадим. Рақамларни кўриб кўзим чиқиб кетай деди.

Филмдан иқтибослар:

"Бир кун келиб ҳаммаси ўлади ва коинот абадий қоронғулик қарига кўмилади... "

"Билганингиздек, ҳаёт - борлиқнинг бошланишидан то сўнгги қора туйнукнинг буғланишига қадар бўлган вақтнинг атиги 0.0000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000001% ини ташкил этади."

"Олимлар қора туйнукларнинг абадий деб ўйлашарди, лекин улар ҳам ниҳояда ўлим топади."

"Ҳар нарсанинг бир мўжизаси бор, қоронғуликнинг ва сукунатнинг ҳам... Ва мен, қандай ҳолатда бўлишимдан қатъий назар хурсанд бўлишни ўргандим."
- Ҳелен Келлер


Видеони кўриш —




@fikrlashsanati