2022-01-02 18:17:52
Псевдо «Либераллар» ҳақидаШу кунларда TentakMinds ва яна бир қатор шунга ўхшаш ўзлари либералликни даъво қилиб, лекин ўзларини қарашларидан фарқ қилган ҳар қандай фикр эгасига масхараомуз постлар ёзадиган айрим «Псевдо-либераллар»нинг жазаваси тутган.
Уларга раддия ёзганларга ҳам жавоблари оддий, осонгина «радикал» ёки "радикализм аломатлари" ташхисини қўйишади ва уёғига баҳсдан қочишади.
Аслида эса уларда шаклланган комплекс бирёқламалик бўлиб, улар ҳеч қачон жамият ва ундаги муносабатларга объектив ёндашмайдилар. Ўқиган давлатлари муҳити, кўрган ҳужжатли фильмларидан илҳомланадилар. Уларни жамиятшунослик ёки антропология бўйича бизни ерларда қўллаш, амалиёти ва оқибатлари ҳақида фикр юритишга ҳам ожизлар. Лекин ўзларини айни шу соҳада эксперт санайдилар.
Албатта инсон онги ўз атрофидагилар ва уларнинг фикри билан ҳам таъсирланади ва бу табиий жараён. Ўзбек «Либераллари»нинг секюларизм ва атеизмга мойиллигини ҳам тўғри тушуниш керак бўлади.
Бир тарафда айрим имомларимиз гапирилаётган масалани илмий асосламасдан “571 рақами мани мошинамни камроқ шикаст ейишига сабаб бўлди" дейиши каби гаплар бўлса, иккинчи тарафда Ричард Давкинс ва Сам Ҳаррис кабиларнинг асарларидан илҳомланиб, чуқурроқ изланишни ўзларига эп кўрмасликлари уларни тобора мутаассиб қилиб боради.
Теологик билимлари ҳаваскор даражада деб қараладиган Ричард Давкинснинг ўзи Дарвинизм қайта ёзилиш ёқасида эканлигига амин бўлиб турган пайтда Улар Сам Ҳарриснинг "End of Faith" ("Иймоннинг тугаши") асарида Гитлер ва Сталинни диндор одамлар деб ёзганига шунчаки ишонадилар.
Шуларни ёзганларини муқобил манбаларга мурожаат қилиб қайта текширмайдиганлардан яна нима кутасиз? Ман бу кабилар билан қачонки ҳиссиз баҳс бўлсагина киришаман.
Чунки бошқа обрўли фан олимлари ҳақида билишмайди ёки шунчаки билишни исташмайди. Инсон ҳуқуқларини ўзларини қолипларига тушсагина тарғиб қиладилар. Ислом динига эргашувчиларга нисбатан қандайдир ҳолатлар содир этилса, сукут сақлайдилар.
Алоҳида қараши бўлган индивид билан баҳс қилиш бошқа нарса. Аммо, ўзлари тамғалаётгандек радикал, бир ёқлама қарайдиганлар билан баҳсга киришиш бефойда. Булар ҳам радикал - фақат камалакнинг бошқа спектрумида. Булардаги комплекс - исломофобия деб аталади.
Бундан қутулишнинг ягона ечими бор. Кўпроқ китоб ўқиш ва альтернатив манбааларга мурожаат қилиш. Лекин шу пайтгача булар бунга қодир эмаслигини кўрсатишди.
@fikrbank
32.2K viewsedited 15:17