Get Mystery Box with random crypto!

'Шунингдек, “Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг | Фарғона тумани ҳокимлиги

"Шунингдек, “Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг 30 фоизи ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдирилади.

Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман!

Қадрли фарзандларим!

Биз “Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир!” шиори остида ислоҳотларимизнинг янги даврини бошламоқдамиз.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ёшлар билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ислоҳотларимизнинг бош мезонларидан бири сифатида белгиладик.

Шу кунларда Конституциямизни умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича жуда муҳим сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу борада келиб тушган таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларимиз томонидан билдирилгани мени жуда қувонтирди".