Get Mystery Box with random crypto!

“Ўйлайманки, бу масалага танқидий ёндашиб, зарур чора-тадбирла | Фарғона тумани ҳокимлиги

“Ўйлайманки, бу масалага танқидий ёндашиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вақти-соати келди.

Жорий йилдан бошлаб 36 та спорт федерацияси, 274 та спорт мактаби ўз ҳудудидаги маҳаллалар, ўрта мактаблар, коллеж ва техникумлар билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳар бир кўча, маҳалла, мактаб, коллеж ва техникумда футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат-шашка ва бошқа спорт турлари бўйича жамоалар тузилади.

Албатта, бундай ишларни амалга ошириш маҳалладаги ёшлар етакчиларидан катта масъулият ва ташаббускорлик талаб қилади.

Ислоҳотларимиз навқирон авлод ҳаётига янада чуқур кириб бориши учун ёшлар етакчиларига кенгроқ имконият ва ваколатлар берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам буни қўллаб-қувватлайсиз.

Бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади".