2021-10-28 15:40:32
Бир қатор ижтимоий тармоқлар, шу жумладан Tik-tok ва Twitter блокка тушганига деярли тўрт ой бўлди.
Яхшиямки, facebook, instagram ва telegram ни блок қилишмади.
Тик-ток ва Тwitter ишламаслигидан уларнинг ўзидан кўра биз учун кўпроқ зарарли. Бу ижтимоий тармоқлар кичик бизнес учун текин ва арзон реклама платформаси ҳисобланади. Буларнинг ишламаслиги, ўзбек бизнеси учун маркетинг харажатларини ошишига олиб келади. Шунингдек, булар катта аудиторияга эга маркетинг каналлари ҳам ҳисобланади, уларнинг аудиторияси уникал. Бу муаммонинг маҳсули аввало бизнесга ва якунда иқтисодда акс этади.
Ахборот хавфсизлиги ва бошқа масалаларни тушунамиз. Лекин, Тик-токда маълумот тарқатган одам Инстаграмда ёки Youtube да ҳам маълумот тарқатиб билади. Ахборот масаласида платформа ёпилиши эмас, қонун ишлаши муҳимроқ деб ўйлайман. Ахборот тарқатган одам қонунни буздими, жазосини олсин. Бошқа ҳолатда бу бургага аччиқ қилиб кўрпани ёпиш бўлиб қолмоқда.
Сайловни ҳам ўтказиб олдик, энди секин Тик-ток, Twitter ва бошқаларни блокдан чиқариш вақти келди, менимча.
@allaevuzb
1.4K views12:40