Get Mystery Box with random crypto!

U21 чемпионати. «Динамо» «Бунёдкор» билан муроса кўчасини танл | DINAMO PFC | Расмий канал

U21 чемпионати. «Динамо» «Бунёдкор» билан муроса кўчасини танлади

Суперлига U21 чемпионати 17-тури доирасида «Динамо» ёшлари Иван Бошкович мураббийлигида 2-ўринда бораётган «Бунёдкор» ёшларига қарши майдонга тушишди.

Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда самарқандлик ҳужумкор яримҳимоячи Акмал Козимов ҳисобни очди – 1:0.

16-дақиқада эса меҳмонлар Судайсий Жўрабоевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Ўйин якунига қадар Жасур Ҳамроев шогирдлари ғалаба илинжида ҳужумкор тўп суришди. Сўнгги сонияларда Элнурбек Саитмуротов, Азим Мирзаев ғалаба голини киритишга яқин эди, аммо ёш ўйинчиларга омад кулиб боқмади. Дурангга қарамай, мухлислар майдонда шижоат ва ҳужумкорлик кўрсатган маҳаллий ёшларни қарсаклар билан олқишлашди.

Ёшлар лигаси. 17-тур
«ДИНАМО U21» - «БУНЁДКОР U21» - 1:1
Голлар:
Акмал Козимов, 11 - 1:0. Судайсий Жўрабоев, 16-пенальтидан - 1:1.

@FCDinamo1960