Get Mystery Box with random crypto!

DINAMO PFC | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi fcdinamo1960 — DINAMO PFC | Расмий канал D
Telegram kanalining logotibi fcdinamo1960 — DINAMO PFC | Расмий канал
Kanal manzili: @fcdinamo1960
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.39K
Kanalning ta’rifi

⚽️ «Динамо» (Самарқанд) клубининг Телеграмдаги расмий канали
👉«Динамо» ПФК борасидаги энг тезкор хабар ва воқеалар, ўйин тафсилотлари, фотогалерея ва голлар билан танишиб борасиз.
🌐 www.fcdinamo.uz
👉 @FCDinamo1960

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 17:47:05
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган ва халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида ҳар йили кенг нишонланиб келинади.

«Динамо» ПФК халқимизни ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этади. Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@FCDinamo1960
2.8K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:03:00
Суперлига 18-19-тур учрашувлари санаси ва вақти: «Динамо» икки ўйинни ҳам сафарда ўтказади
2.4K views11:03
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:11:53
U21 чемпионати. «Динамо» «Бунёдкор» билан муроса кўчасини танлади

Суперлига U21 чемпионати 17-тури доирасида «Динамо» ёшлари Иван Бошкович мураббийлигида 2-ўринда бораётган «Бунёдкор» ёшларига қарши майдонга тушишди.

Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда самарқандлик ҳужумкор яримҳимоячи Акмал Козимов ҳисобни очди – 1:0.

16-дақиқада эса меҳмонлар Судайсий Жўрабоевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Ўйин якунига қадар Жасур Ҳамроев шогирдлари ғалаба илинжида ҳужумкор тўп суришди. Сўнгги сонияларда Элнурбек Саитмуротов, Азим Мирзаев ғалаба голини киритишга яқин эди, аммо ёш ўйинчиларга омад кулиб боқмади. Дурангга қарамай, мухлислар майдонда шижоат ва ҳужумкорлик кўрсатган маҳаллий ёшларни қарсаклар билан олқишлашди.

Ёшлар лигаси. 17-тур
«ДИНАМО U21» - «БУНЁДКОР U21» - 1:1
Голлар:
Акмал Козимов, 11 - 1:0. Судайсий Жўрабоев, 16-пенальтидан - 1:1.

@FCDinamo1960
2.5K views14:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:53:59
«Динамо» U21 - «Бунёдкор» U21 ўйини таркиблари маълум
2.6K views11:53
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:30:51
Бугун U21 чемпионати доирасидаги «Динамо» ва «Бунёдкор» ёшлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Учрашув «Динамо» стадионида соат 17:00да бошланади.
2.7K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:45:56

2.7K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:40:15 «Бизда ҳали жамоавий ўйин йўқ». Вадим Абрамов «Динамо»нинг вазияти, Шоҳрух Абдураҳмонов, пенальтилар ва тактикани ўзгартириш ҳақида

Суперлига 17-тури доирасидаги «Динамо» - «Бунёдкор» (1:2) ўйинидан кейин дастлаб Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Нима ҳам дердим, ёмон ўйнаяпмиз, шу боис натижаларимиз ҳам яхши эмас. Биринчи бўлимни жуда ҳам ёмон ўтказдик, шунга қарамай гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи бўлимда эса йўқ жойдан гол ўтказаяпмиз. Агар яратилган вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, эҳтимол ўйин бошқача кечарди. Ҳозирги вазиятда ўйин жиҳатдан ҳам ёмон кўринаяпмиз.

- Иккинчи бўлим кўрсатдики, «Динамо» жисмонан ёмон аҳволда. Бу фикрга қўшиласизми ёки бизга шундай кўриндими?
- Шубҳасиз, фикрингизга қўшиламан. Шу сабабли ҳам биз сўнгги ўриндамиз. Статистикани алдай олмайсан. Ҳаммадан кам гол киритиб, ҳаммадан кўп гол ўтказиб юборганмиз.

Жамоада учинчи ўйинимни ўтказяпман ва учинчи ўйиндирки дарвозамиз томон пенальти қўйилмоқда. Вазиятларда ўзимизга ишонмай, хатоларга йўл қўйиб, жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузаяпмиз ва ўз дарвозамизга пенальти олиб келяпмиз.

- Жамоада иш бошлашдан аввал вазиятни таҳлил қилгансиз, қандай таваккалга қўл ураётганингизни билгансиз. Буёғига ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?
- Буни вақт кўрсатади. Жамоани лигада олиб қолиш имконияти пайдо бўлиши учун камида 5та ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Аммо биз қўл остимдаги дастлабки уч ўйинда мағлуб бўлдик. Олдинда 9та ўйин қолди. Ҳозирча олдинда ёруғлик кўринмаяпти, кўрамиз.

- Бугун гол муаллифига айланган Шоҳрух Абдураҳмоновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Шоҳрух – умидли футболчи, аммо унутмаслик лозимки ҳар бир футболчи ҳам жамоавий ўйиндан келиб чиқиб, ўйнайди. Фақат бир киши майдонда жанг қила олмайди. Бизда ҳали жамоавий ўйин йўқ. Афсуски, йигитлар майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаришмоқда, аммо югуриш шарт бўлмаган, шунчаки ақл билан иш кўриш лозим бўлган жойда бундай қила олишмаяпти. Шунга ачинаман. Тўпни олгач ҳам, майдонда очилиб, бир-биримизга ёрдам бермаяпмиз. Футбол бундай ўйналмайди, ахир.

- «Динамо» қўл остингиздаги 3та ўйинда ҳам майдонда биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга интилди, ҳаттоки «Сўғдиёна»га қарши баҳсда ҳам. Одатий тактикангизга қарши бориб, ҳимоядан ўйнаш ҳақида ўйламаяпсизми?
- Албатта, ҳимоядан ҳам ўйнаш мумкин, агар сизда ҳимоячилар етарлича бўлса. Аммо бизда кимлар ҳимояда ўйнаётганига қаранг. Мана бугун ҳам 1:0 ҳисобида олдинда бораётганда, олдинга югуринг деганимиз йўқ, аксинча ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумда ўйнаш талаб этилганди. Мана, ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик ва 5 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Бу нимадан далолат? Кўрамиз, олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.
3.2K viewsedited  18:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:51:23 Учрашув якунига етди!

«Динамо» - «Бунёдкор» - 1:2
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Алишер Файзиев
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 25 - Усмонали Исмоналиев 55, Дмитрий Побулич 62.
«Динамо»: 12. Милое Прекович, 5. Махайло Йованович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 9. Тўлқин Эргашев (19. Ислом Шарипов, 46), 15. Жўрабек Маннонов, 17. Эркин Бойдуллаев, 22. Абдужамол Исроилов, 27. Марат Бикмаев (Фахриддин Алимов, 84), 78. Элгужа Григалашвили, 88. Евгений Чумак (11. Саҳоб Рашидов, 71).
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 4. Давронжон Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев, 11. Дмитрие Побулич, 15. Жасур Ҳакимов, 25. Муҳаммадсафо Фозилов, 33. Умарали Раҳмоналиев (6. Аваз Ўлмасалиев, 71), 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива (22. Усмонали Исмоналиев, 32).
Амалга оширилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев, 65.
3.2K viewsedited  15:51
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:47:23 90 - Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
3.0K views15:47
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:41:41 84 - Ўзгариш. Бикмаев ўрнига Фахриддин Алимов тушди
3.0K views15:41
Ochish/sharhlash