«Динамо» 12 июлдан иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди Суп | DINAMO PFC | Расмий канал
«Динамо» 12 июлдан иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди
Суперлига 13-тури доирасидаги «Қўқон-1912» - «Динамо» (1:1) ўйинидан кейин жамоамиз аъзолари икки ҳафталик таътилга чиққан эди.
Клуб бош мураббий Андрей Шипилов қўл остида Қурбон ҳайитидан кейин – 12 июлдан Самарқандда йиғин бошлаб, иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлайди. Клуб иккинчи давра олдидан таркибини кучайтиришни режалаштирган.
Маълумот учун, «Динамо» Суперлига 2-давра дастлабки баҳсида 1 август куни Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлса, 7 август куни 11-турнинг қолдирилган ўйини доирасида «Насаф»ни қабул қилади.