Get Mystery Box with random crypto!

31 март куни тонгда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев UFC да ўзини | UFC Uzbekistan

31 март куни тонгда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев UFC да ўзининг иккинчи жангини ўтказади. 30 ёшли Нурсултон ўтган йили дебют жангида Бруно Феррейрани биринчи раундда нокаутга учратган. Айни вақтда Рўзибоев ММА рекорди 33-8-2, 31 жангини финиш қилган. Шулардан 11 та нокаут ва 20 таси услуб билан. Бўйи 188 см. Ўрта вазн тоифаси (84кг).

Рақиб америкалик 28 ёшли Седрик Дюма. Бўйи 190 см. ММА рекорди 9-1-0, 6 финиш, 4 нокаут, 2 сабмишн. Айнан UFC промоушенида 3 та жанг ўтказди. Биттасида мағлуб бўлиб, иккитасида ғалаба қозонди. Дэна Уайт даъвогарлар шоуси орқали кириб келган.

Жанг Атлантик Ситида бўлиб ўтади. Бошланиши якшанба куни эрталаб соат тахминан 7:15 ларга тўғри келади. Нурсултонга омад тилаймиз!

t.me/Davron_Fayziev