Get Mystery Box with random crypto!

'Афғон халқига иш топиб бериш керак' – махсус вакил Президент | Файзбоғ (ТемурМалик)

"Афғон халқига иш топиб бериш керак" – махсус вакил

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев мамлакатда (Афғонистонда) катта инфраструктуравий лойиҳалар амалга оширилиши кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақида АОКАда 17 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида фикр билдирилди.

"БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 23–24 миллион афғон аҳолиси қашшоқликка юз тутган. 2022 йилнинг ўртасига бориб, аҳолининг тахминан 97 фоизи қашшоқликка юз тутиши мумкин. Бу қуруқ рақамлар эмас. Бу фожиа. Бу фожиага биз бефарқ қараб тура олмаймиз. Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш билангина бу вазиятдан олиб чиқиш қийин.

Афғон миллий иқтисодини қайта тиклаш керак. Бу вазиятдан чиқиш учун афғон халқига иш топиб бериш керак. Катта инфратузилмали лойиҳалар амалга ошириб, афғон халқи ўзи ишлаб, ўзи пул топиб, ўз ҳаётини бемалол кечиришига ёрдам бериш керак"
,- дейди махсус вакил.

@fayzboguz