Get Mystery Box with random crypto!

Амалдаги Россия ҳокимияти дунёқараши ўзимизники билан икки то | Файзбоғ (ТемурМалик)

Амалдаги Россия ҳокимияти дунёқараши ўзимизники билан икки томчи сувдек ўхшаш эканлигига яна бир ёрқин мисол: Россия Хавфсиз интернет лигаси раҳбари Екатерина Мизулина оддий аҳоли томонидан тарқатиладиган фейк ахборотни жиноят, ўзи ҳурмат қилувчи режиссёрнинг ёлғон маълумотларини эса "шахсий фикр", деб баҳолаяпти. Дўстларга — ҳамма нарса, халққа — қонун.

Ҳа, ҳа, ўқишда адашмадингиз, Хавфсиз интернет лигаси — Россияда шундай ташкилот мавжуд. Унинг вазифаси асосан интернетда тарқатиладиган "хавфли ва тақиқланган контент"ни (репрессияларга мойил Россия ҳукумати учун бу априори любой танқидий материал бўлиши мумкин) ошкор қилади ва уни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳавола этади. Россияда бу тизим 10 йилдан бери муваффақиятли ишлаб келяпти, ҳар эҳтимолга қарши биз ҳам бунга тайёр тураверсак зарар қилмайди.

@freemanuz