Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилояти прокуратураси учун қурилаётган янги бино ҳовли | Файзбоғ (ТемурМалик)

Тошкент вилояти прокуратураси учун қурилаётган янги бино ҳовлисида 500 млн сўмга фаввора қурган ишчилар пулини ололмаяпти

Тошкент вилоятида янги қурилаётган “Nurafshon city” мажмуасида ишлаган ишчилар Тошкент вилояти прокуратураси ҳовлисида қурган 500 млн сўмлик фаввора учун иш ҳақларини тўлиқ олмаганларидан шикоят қилишди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Ишчилар гуруҳи бошлиғи Бахтиёр Ҳасановнинг маълум қилишича, 2021 йил май-ноябрь ойларида “Nurafshon city”да қурилаётган Тошкент вилояти прокуратурасининг янги биноси ҳовлисида ишлаган қашқадарёлик ва жиззахлик 11 нафар ишчи ҳалигача иш ҳақларини тўлиқ ололмаяпти.

Улар “Тошкент вилоят махсус-монтаж қурилиш” МЧЖ билан келишув асосида вилоят прокуратураси янги биносининг ҳовлисида фаввора қуришган.

Айтилишича, фаввора 80 фоиз битган пайтда буздириб ташланган. Қурилиш раҳбарига кўра, фавворанинг қиймати қарийб 500 млн сўм бўлган. Айни пайтда ишчиларнинг 45 млн сўм ҳақи тўланмай қолмоқда.

@fayzboguz