Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда ёшлар учун маҳалла даражасида ёшлар байрами ўтказилм | Файзбоғ (ТемурМалик)

Тошкентда ёшлар учун маҳалла даражасида ёшлар байрами ўтказилмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълумот беришича, 10 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Сархумдон» маҳалласида «Тошкент ёшларни севади» шиори остида ёшлар байрами ташкил этилган.

Бунда, ёшлар учун 10 дан зиёд спорт тадбирлари, нуронийлар билан «Уч авлод учрашуви», Беш муҳим ташаббусга қаратилган турли кўргазмалар ва акциялар ўтказилган. Ушбу тадбирларга қўшни Гулобод, Сузук ота, Чорсу маҳаллаларидан ҳам ёшлар келиб, иштирок этишган.

Бундан ташқари, ёшлар учун таниқли санъаткорлар, ёшларнинг севимли гуруҳлари иштирокида катта концерт дастури ҳам ўтказилган. Президент маҳалла даражасидаги тадбирларни ўтказиш ҳақида кўп бора таъкидлаганди. Тошкент бунга яхши намуна бўла олди, менимча. Ёшларнинг кайфиятни шуни кўрсатади.

@fayzboguz