Get Mystery Box with random crypto!

2. Қайсар • Бундайларни қандай таниб оламиз? Улар билан га | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

2. Қайсар

• Бундайларни қандай таниб оламиз?

Улар билан гаплашиш ёқимсиз. Рўпарасидагиларни паст санайди. Нима қилишингиз кераклигини ўргатади. Ўз фикрига ёпишиб олган. Кўп нарсага шубҳа билан қарайди. Юқори дозали маълумотлар беришга ҳаракат қилади. Мавзуга алоқасиз эътирозлар билдиради. Бир фикрга қониққач уни асло ўзгартирмайди. Ўзининг аҳамиятли шахс эканлиги ҳақида таассурот қолдиришга интилади.

• У билан қандай муомалада бўламиз?

Улар билан шахсий тортишувларга киришмаслик керак. Имкон қадар улардаги қимматли маълумотлардан фойдаланган маъқул. Улар билан суҳбатлашиш вақтини олдиндан белгилаб олган яхши. Гаплашаётганда ўзингизга бўлган ишончингиз кўриниб турсин. Унинг гапларини кенг юрак билан қабул қилиш, уни яхшилаб тинглаш, мақташ, баъзи ишларда уни шерик қилиш, унга хизмат кўрсатиш орқали ҳурматини жойига қўйиш аъло натижалар келтиради. Мавзудан тойган пайтларда асосий мавзуни эслатиб туриш лозим. Маслаҳат ва насиҳатлар билвосита билдирилади.

• Нималардан эҳтиёт бўламиз?

Ундаги билим ва маълумотларни пастга уриб қўймаслик керак
vunderkind

t.me/psixologFeruza759