Get Mystery Box with random crypto!

​​Фарзандингизга айтишингиз тақиқланган 3 та гап Фарзнадинги | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

​​Фарзандингизга айтишингиз тақиқланган 3 та гап

Фарзнадингиз неча ёш бўлишидан қатъий назар бу гапларни уларга айтманг, негаки бу уларга руҳий зарба ҳисобланади ва бу уларнинг келажакларига жуда ҳам қаттиқ таъсир кўрсатади.

1. Сенда ўхшамаябди - бер мен ўзим қиламан!
Бу фарзандингизга руҳий зарба беради ва унинг онгини омадсизликка мослаб қўяди. У ўзини аҳмоқ, ҳеч нарса қўлидан келмайдигандек ҳис қилади ва кекажакда яна онасидан бақириб беришини эшитиши мумкинлигини ўйлаб ҳеч қандай ташаббус кўрсатадиган иш қилмайди.

2. Мана ол, фақат жим бўл!
Баъзи ота-оналар фарзандининг тинмасдан "илтимооос, олиб беринг, беринг" каби ялиниб гапирган гапларига чидай олишмайди ва рози бўлиб у сўраган нарсасини беришади аммо манашу рози бўлишлиги билан тушунишмайдики фарзанди энди уларнинг "йўқ" деган сўзини умуман жиддий қабул қилмайди негаки энди фарзанд ҳар бир нарсага ялиниш ва кўндириш билан эришиш мумкинлигини тушунди.

3. Мен сенга ҳозироқ тўхтат дедим!
Фарзандингиз билан бундай шиддат билан гаплашишингиз яхши эмас. Ахир бу сизнинг фарзандингизку! У бундан ҳафа бўлади, ўзини ноҳақ ҳис қилади ва тўхтатишни ўрнига синаб кўришни бошлашади – еғлашади, инжиқлик қилишади, ўсмирлар эса жим бўлиб қолишади ва ўз оламларига кириб олишади. Умуман айтганда бу гап сиз истаган нарсага эришишингизга ёрдам бермайди.

Каналга якинларингизни хам таклиф килинг
t.me/farzand_tarbiyasi759