Get Mystery Box with random crypto!

Дудуқланиш— бу нутқ аппаратининг турли қисмларидаги талваса ва | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

Дудуқланиш— бу нутқ аппаратининг турли қисмларидаги талваса ва спазмлар хисобига нутқнинг темпи, ритми ва бир текисдалигини бузилиши хисобланади. Дудуқланиш асосан 2-5 ёшли болаларда кузатилади. Дудуқланишнинг биринчи белгиларини ўтказиб юбормаслик жуда мухим. Акс холда бола бирданига жимиб қолиб, гапиришдан бош тортади. Айрим пайтларда дудуқланишнинг сабаби бирданига қўрқиб кетиш, ёки узоқ вақт таъсир этувчи рухий травма булиши мумкин.
Нутқ бузилишини узоқ вақт даволамаслик мактабдаги муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, дисграфия – ёзиш бузилади. Бунинг сабаби фонематик эшитувнинг ривожланмаслиги ва бузилиши хисобланади. Биринчи синфданоқ болаларда – дислексия (алексия) – ўқиш жараёнини бузилишини кузатиш мумкин. Бош миядаги нутқ марказларини қайси бирини шикастланганлигига кўра унинг хам бир қатор турлари мавжуд.

Даволаш.
Айрим нутқ бузилишлар бола катта бўлганда ўтиб кетади. Унинг оғир турларини эса логопед, невропатолог, психолог ёрдамида, ота-онасининг диққатини жалб қилган холда, болалар боғчасининг логопед гурухи ёки болалар поликлиникаси мутахасссилари ёрдамида бартараф этиш мумкин. Даволаш эффекти психолог ва логопедга қанчалик эрта мурожаат қилинганига боғлиқ бўлади.

t.me/farzand_tarbiyasi759