Get Mystery Box with random crypto!

Отам Ҳар сафар ота – оналар хақида гап кетганида раҳматли ота | Фарзанд Психологияси

Отам

Ҳар сафар ота – оналар хақида гап кетганида раҳматли отам билан бўлган воқеа ёдимга тушади:

Отам фалаж эдилар. Ўртоқларим билан гапга кетаётгандим, отам менга болам мени ташқарига олиб чиқиб айлантир деб қолдилар. Отамни ташқарига олиб чиқдимда, ташқарида кутиб турган ўртоқлримга:
- “Кетаверинглар, ўзим етиб оламан” - деб уйга қайтдим.
Отамни ҳовлида айлантириб юрсам, опангни уйига олиб бор дедилар. Опам маҳалламизга келин бўлиб тушган эди. Бу ёқда гапга бориш керак, улфатлар кўз тикиб ўтирарди. Кекса отамни гапини қайтара олмадим. Опамни уйига олиб бордим, қуда амаки ҳовлида сўрида ўтирган эканлар, жуда хурсанд кутиб олдилар. Опамни чақириб ошга буюрдилар. Энди у ерда қолиб кетишга ақлим етди ва телeфонимни ўчириб қўйдим. Ўртоқларим телефон қилиб тинч қўймасликларини билардим. Ошни бирга ҳаммамиз ўтириб едик. Вақт ҳам алламахал бўлиб қолди. Отамни уйга олиб келдим. Отам жуда хурсанд бўлиб дуо қилдилар. Олдиларидан чиқиб кетаётсам:
- Ўғлим мандан хафа бўлма, нима учундир бугун гапга боришинга кўнглим йўл қўймади - дедилар.
- Йўқ отажон, сизни хурсанд қилиш мени вазифам - деб дуоларини олиб чиқиб кетдим.
Уйга кириб телeфонимни ёкишим билан роса смс келди. Бу ҳаммаси ўртоқларимдан эди. Ётиб ухладим. Соат 12 ларда телефоним жиринглади Дўстларимдан бири телефон қилаётган экан. Ажабланмадим, одатдагидек ичиб олишган бўлса гапга бормаганим учун телефон қилишаётган бўлса керак деб эринибгина кўтармадим. Иккинчи қўнғироқдан сўнг синчковлик билан қарадим ва қилаётган дўстим ичмаслиги эсимга тушиб хавотир ила кўтардим. Кеча гапдан қайтаётган ўртоқларим автохалокатга учраганини, улар ҳозир шифохонада эканини айтди. Шошилиб шифохонага етиб бордим, икки дўстимиз жонлаштириш бўлимида, рульдаги дўстимиз эса вафот этган эди. Қаранг, агар мен ҳам гапга борганимда, албатта машинада бўлардим.
Кўп ўтмай икки дўстимиз ҳам орамизни тарк этишди. Воажаб, АЛЛОҲ бемор отамни ёлғиз қўймасликни кўнгилларига солган эканда...
Интернетдан олинди

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi