Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН ЭНГ БАХТЛИ КУН! ( Ҳар куни ўқиш тавсия қилинади ) 1. | Фарзанд Психологияси

БУГУН ЭНГ БАХТЛИ КУН!

( Ҳар куни ўқиш тавсия қилинади )

1. Ёқтирсангиз албатта — айтинг.
2. Ёқтирмасангиз ҳам билдиринг.
3. Соғинсангиз — қўнғироқ қилинг.
4. Тушунмасангиз сўранг.
5. Кўргингиз келса — учрашувга таклиф қилинг.
6. Ниманидир хоҳласангиз — сўранг.
7. Ҳеч қачон баҳслашманг.
8. Тушунишларини хоҳласангиз — тушунтиринг.
9. Агар айбдор бўлсангиз, тан олинг. Ўзингизни оқламанг.
10. Эсингизда тутинг! Ҳар кимнинг ҳам ўз ҳақиқати бор, лекин бу ҳақиқат сизники билан тўғри келмай қолиши мумкин.
11. Аҳмоқлар билан алоқада бўлманг.
12. Ҳаётнинг негизи — Севги! Қолгани муҳим эмас.
13. Инсоннинг муаммоси — унинг фақат миясида жойлашган бўлади.
14. Бизни ўраб турган дунё яхши ҳам эмас, ёмон ҳам. Унинг, сизнинг борлигингиз билан иши йўқ.
15. Ҳар бир ўтказган дақиқангиздан завқланишга ҳаракат қилинг.
16. Унутманг, сизга бошқа ҳаёт берилмайди.
17. Зиқна бўлманг.
18. Телевизор кўрманг, акс ҳолда ишёқмасга айланасиз.
19. Ҳеч ким, ҳеч нарсага мажбур эмаслигини унутманг!
20. Сиз ҳеч кимга, ҳеч нарсага мажбур эмассиз.
21. Сиёсат билан шуғулланманг. Сиёсат сизни зерикарли инсонга айлантиради.
22. Ўзингиз учун пулни тежаманг.
23. Ҳаётда ҳар доим ўзингизга суянинг.
24. Ваъдаларга эмас, ҳиссиётларингизга ишонинг.
25. Аёлларга нисбатан худди болалардек, чидамлироқ ва меҳрибон бўлинг.
26. Аёлларга раҳм қилинг.
27. Кайфиятингиз бўлмаганда, ўйлаб кўринг.
28. Бугун билан яшанг. Кечаги кун ўтиб кетди, лекин эртанги кун бўлмаслиги ҳам мумкин.
29. Билинг, бугунги кун ҳаётингиздаги энг бахтли кундир!

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi