Get Mystery Box with random crypto!

Farxod ZAYNIYEV | RASMIY

Telegram kanalining logotibi farxod_zayniyev — Farxod ZAYNIYEV | RASMIY F
Telegram kanalining logotibi farxod_zayniyev — Farxod ZAYNIYEV | RASMIY
Kanal manzili: @farxod_zayniyev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K
Kanalning ta’rifi

OMQP deputati, Sanoat, qurilish va savdo masalalari qoʻmitasi raisi o’rinbosari
Facebook: https://www.facebook.com/farxod.nuritdinovich
Instagram: https://instagram.com/farxodzayniyev
Murojaat va takliflaringizni yuborish uchun:
@farxodzayniyev_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-12-02 16:55:43 Шаҳар йуловчи транспортидан фойдаланиш даражаси пастлигига сабаб нима?

Қанчалик қонунчилик мукаммал бўлишидан қатъий назар унинг ижроси таъминламаса транспорт соҳасида ўзгаришлар бўлмайди. Сайлов округдаги навбатдаги ўрганишда, 30-ноябрь куни Қарши шаҳрида жамоат транспорти ташкил этилганлиги ва аҳолига кўрсатиладиган транспорт хизматлари сифати ва қулайлигини ўрганишга ҳаракат қилдим.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ўрганиш мақсадида, шаҳарнинг асосий 1 ва 7 йуналишларида бевосита йўловчилар ҳамроҳлигида автобусда йўналишларнинг бошланиш бекатидан то охирги бекатига қадар ҳаракатландик. Афсуски, йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнида шаҳар йўловчилар транспорти соҳасига оид бир қатор қоида ва талабларга риоя қилинмаётганининг гувоҳи бўлдик.

Батафсил: https://telegra.ph/SHa%D2%B3ar-julovchi-transportidan-fojdalanish-darazhasi
8.2K views13:55
Ochish/sharhlash
2021-12-02 16:50:18 Ипотека кредитлари учун давлат субсидияларининг ажратилиши янада соддалаштирилади

Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш энг муҳим вазифага айланди. Чунки, мунтазам равишда аҳоли ва янги оилалар сонининг кўпайиб бораётганлиги сабабли уй-жойга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Шу боис, ипотека тизими тубдан ислоҳ қилинди. Ўтган йилларда ипотека кредитлари учун давлат субсидияларининг ажратилиши, ипотека фоизларининг бир қисмини компенсация тарзида қоплаб берилиши билан кўплаб масалалар ўз ечимини топмоқда.

Президентимиз бошчилигида ўтказилган йиғилишда айнан шу мавзу, уй-жой қурилиши ва ипотека соҳасини янада соддалаштиришга оид бир қатор ижобий ўзгариш ва янгиликлар эълон қилинди.

Хусусан, келгуси йили ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қуриш учун 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади.

- ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади.

- эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;

- субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;

- ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади;

Бундан ташқари, аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги “мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилади.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Ушбу янги тизим жорий этилиши, аҳолини соҳада қийнаб келаётган бир қатор муаммоларни ҳал этиши билан бирга, уй-жой қурилиш соҳасини ривожланишига ҳам катта хисса қўшади. Жумладан, қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилишини ўсиши, соҳада савдо айланмаларининг ҳажми ошиши, қурилиш ишларига жалб қилинганлар ҳисобига маълум бир даражада ишсизлик даражаси камайиши, кредит-молия тизими янада ривожланишига эришилади.

@farxod_zayniyev
1.4K views13:50
Ochish/sharhlash
2021-11-24 19:00:11
Аҳолини уй-жой шароитини яхшилаш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
406 views16:00
Ochish/sharhlash
2021-11-24 17:10:19
"Насаф" Ўзбекистон Кубоги финалида

Бугун, Олмалиқда Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Насаф" АГМК жамоаси дарвозасига қўшиб берилган таймларда жавобсиз 2 та тўп йўллаб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўлланмани қўлга киритди.

Баракалла, йигитлар! Финалда омад тилаймиз!!!

@farxod_zayniyev
1.0K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-11-18 17:11:47 Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Мавлонов Акмалхўжа Юсупович номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

@farxod_zayniyev
1.2K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash