Get Mystery Box with random crypto!

Мен учун Россия жонажон давлатимни бир ярим аср олдин мустамла | Farrux Elomonov | FARRUXNET

Мен учун Россия жонажон давлатимни бир ярим аср олдин мустамлака қилган, аждодларимни қирган ва динимни топтаган ҳамда ҳозирда эса шуларни такрорлашга тайёр империя бўлади. Бундан бошқа гаплар (сатанизм, ғарб империячилиги ва икки қутбли дунё каби пропаганда маҳсуллари) мен учун ҳозирда кейинги ўринда туради. Чунки икки зарарнинг енгилини танлашга мажбурман.

Россиянинг ҳозирги сиёсати тажовузкор империяпарстликдир. Ғарбу шарқдаги бошқа ғанимлар эса махфиёна, айёрона сиёсат юрғизмоқда. Шунинг учун менинг Россияга муросабатим очиқ, АҚШ ва жамоавий ғарбга эса эҳтиёткоронадир. Агар давлатимга ғарб бўлсин ё шарқ бўлсин, очиқ таҳдид солса, уни рад этаман, унга қарши очиқ курашаман.

Бу менинг ўзгармас муносабатим (позициям)дир.

@MubashshirAhmad