Get Mystery Box with random crypto!

Ташаббусли бюджет натижалари ижроси депутатлар назоратида Мам | Xalq deputatlari Farg‘ona viloyati Kengashi kotibiyati

Ташаббусли бюджет натижалари ижроси депутатлар назоратида

Мамлакатимизда ташаббусли бюджет жараёни натижалари бўйича амалга оширилаётган ишлар жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммолар ечилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Учкўприк туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Жорий йилнинг 1 апрель куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми якунланиб, ғолиблар эълон қилинди.

Учкўприк туманидаги "Ғози Ғиждон" маҳалла фуқаролар йиғини Шўх қишлоғи аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.

Шўх қишлоғи ҳудудидаги Маърифат кўчасида 10-умумий ўрта таълим мактаби ва болалар боғчаси жойлашган. Ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши маҳалла аҳолисини ҳамда мактаб ўқувчиларини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.

Қишлоқ ички йўлларини асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифга 4 минг 369 та овоз берилди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 663 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда ушбу маҳаллада 1 минг 600 метр ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @farkotibiyat