Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Фарғона давлат университети катта мажлислар залида “Ўзбе | Xalq deputatlari Farg‘ona viloyati Kengashi kotibiyati

Бугун Фарғона давлат университети катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Вилоят фаоллари иштирокидаги тадбирда Олий мажлис Сенати аъзоси М.Салимова, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тилаволдиев, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Маърузаларда Конституциямиз тарихи, бугунги кундаги юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Каналга уланиш: @farkotibiyat