Get Mystery Box with random crypto!

#Ишқ_йўли_ҳақида_муножот Эй кўнгилни ишқидан равшан қилиб, ҳ | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

#Ишқ_йўли_ҳақида_муножот
Эй кўнгилни ишқидан равшан қилиб, ҳажр тиканзорини гулшан этган! Ишқинг ўтидан ой
ва қуёшга ёруғлик етишади, шунинг учун ҳам улардан туну кун нур ёғилиб
туради. Ишқинг чақмоғи жонларга ўт солади, шуъласидан ободу вайронларга ўт тушади.
Ишқинг жонни ўртагувчи бир оташин юлдуз бўлса, унинг сири пок бир гавҳардир. Жонимга
ўша юлдуздан нур етказ! Кўнглимни ишқинг бодаси билан маст қил: бундан мен худди
майпараст каби маст бўлай! Бу май билан мени беҳуш айла! Ақлим ўртадан
кўтарилгач, мени васлингга восил эт!
Алишер Навоий раҳимаҳуллоҳ
Лисон ут-тайр

@Fariduddin_Attor Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух. Соғинчли Кузнинг биринчи куни, хуш келдинг сафолар келтиргин. Раббим барчаларимизга хайрли, барокатли қилгин ушбу кунларни...