Get Mystery Box with random crypto!

#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА #ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ Фарғона шаҳрида байрам | Farg'ona shahar hokimligi

#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА
#ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ

Фарғона шаҳрида байрам тантаналари кўтаринки руҳда давом этмоқда

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами нишонланмоқда. Шаҳримиздаги "Аҳмад Фарғоний" истироҳот боғи ҳам байрам иштирокчилари билан гавжум. Кекса-ю ёш шаҳар маданият бўлимининг санъаткорлари томонидан ташкилланган концерт дастурини тамоша қилишмоқда. Кундузги тадбирлар шу жойда ҳар куни ўтказилади.

Бугундан бошлаб 4 сентябрга(шу куни ҳам) қадар байрам тадбирлари шаҳримизнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:

"Болажон" амфитеатри

"Ислом Каримов" номидаги санъат саройи

А.Қодирий мавзеидаги Ёшлар саройи

Қиргули мавзеидаги "Кимёгарлар" боғи

Шарқий ҳарбий округнинг маданият саройи(собиқ "Нурхон" кинотеатри)


Концерт дастурлари ҳар куни 18:00да бошланади. Мазкур тадбирларга вилоятимиз ва шаҳримизнинг хушовоз хонандалари ташриф буюришади.

Шаҳримиз меҳмонлари ва фуқароларини Мустақиллик оқшомлари тадбирларига таклиф қиламиз.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати