Get Mystery Box with random crypto!

Farg'ona shahar hokimligi

Telegram kanalining logotibi fargonauzpress — Farg'ona shahar hokimligi F
Telegram kanalining logotibi fargonauzpress — Farg'ona shahar hokimligi
Kanal manzili: @fargonauzpress
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.43K
Kanalning ta’rifi

Sayt:👉fargona.uz
Facebook:👉https://www.facebook.com/FargonaShaharHokimligi
Instagram👉https://www.instagram.com/invites/contact/?i=tdcj6pr3s
Youtube👉https://youtube.com/channel/UCLRhccmoUTWmdkYE_Vy_lyw
Fuqarolar murojaati uchun: @fargona_murojaat_bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2022-09-02 11:06:23 Фарғона шаҳрида юз нафардан ортиқ болажонларнинг хатна тўйлари ўтказилди



127 views08:06
Ochish/sharhlash
2022-09-02 08:02:22
Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири тафсилотлари Фарғона телерадиокопманияси орқали намойиш этилди.
613 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-09-02 07:46:35
Фарғона вилоятида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами тантаналари кўтаринки руҳда ўтди.
634 views04:46
Ochish/sharhlash
2022-09-02 07:38:06 Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Биринчи Президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилган.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
848 views04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 18:41:40
#Жараён
Киргули мавзеидаги "Кимёгарлар боғи"да ҳам байрам шодиёналари бўлиб ўтмоқда.
1.0K views15:41
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:47:22
#Жараён
#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА
#ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ

Айни дақиқаларда Қиргули мавзеидаги "Дўстлик уйи"да ўтказилаётган тадбирда иштирок этиш учун келаётган маҳаллий аҳоли сони ортиб бормоқда. Шаҳар маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилаётган куй-қўшиқлар аҳолига манзур бўлмоқда. Концерт дастури давом этмоқда.
1.0K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:58:58
#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА
#ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ

Фарғона шаҳрида байрам тантаналари кўтаринки руҳда давом этмоқда

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами нишонланмоқда. Шаҳримиздаги "Аҳмад Фарғоний" истироҳот боғи ҳам байрам иштирокчилари билан гавжум. Кекса-ю ёш шаҳар маданият бўлимининг санъаткорлари томонидан ташкилланган концерт дастурини тамоша қилишмоқда. Кундузги тадбирлар шу жойда ҳар куни ўтказилади.

Бугундан бошлаб 4 сентябрга(шу куни ҳам) қадар байрам тадбирлари шаҳримизнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:

"Болажон" амфитеатри

"Ислом Каримов" номидаги санъат саройи

А.Қодирий мавзеидаги Ёшлар саройи

Қиргули мавзеидаги "Кимёгарлар" боғи

Шарқий ҳарбий округнинг маданият саройи(собиқ "Нурхон" кинотеатри)


Концерт дастурлари ҳар куни 18:00да бошланади. Мазкур тадбирларга вилоятимиз ва шаҳримизнинг хушовоз хонандалари ташриф буюришади.

Шаҳримиз меҳмонлари ва фуқароларини Мустақиллик оқшомлари тадбирларига таклиф қиламиз.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
1.3K views10:58
Ochish/sharhlash
2022-09-01 10:31:08
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

С 31-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1.3K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:33:13
#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА
#ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ

САВДО ЯРМАРКАЛАРИ 15 СЕНТЯБРГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозорида 15 августдан буён озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси иш бошлаган.

Савдо ярмаркасида 30 турга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нарҳларда сотилмоқда. Ярмарка 15 сентябргача давом этади. Шунингдек, аҳолига байрам кайфиятини улашиш мақсадида шаҳар маданият бўлими ходимлари томонидан бозорнинг олд майдонида концерт дастурлари ҳам намойиш этилмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
1.0K views06:33
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:33:12
Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров Марказий деҳқон бозорида бўлиб, у ердаги нарҳ-навони ўрганди. Туман бозорларидаги савдо фаолияти мунтазам назоратга олинган бўлиб, бу бўйича ишчи гуруҳ доимий назорат ўрнатган.

Шаҳримизда бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнлар, савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик, ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этилган.

Бозордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари доимий назорат остида бўлмоқда. Бозорга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс анализ ҳолатлари ҳам алоҳида назоратга олинган.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркаси билан ҳам танишиб, мутассадиларга ярмаркага барча зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини узвий таъминлаш ва нарҳ-навони суъний оширмаслик бўйича топшириқлар берди.
984 views06:33
Ochish/sharhlash