Get Mystery Box with random crypto!

#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА #ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ САВДО ЯРМАРКАЛАРИ 15 | Farg'ona shahar hokimligi

#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА
#ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ

САВДО ЯРМАРКАЛАРИ 15 СЕНТЯБРГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозорида 15 августдан буён озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси иш бошлаган.

Савдо ярмаркасида 30 турга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нарҳларда сотилмоқда. Ярмарка 15 сентябргача давом этади. Шунингдек, аҳолига байрам кайфиятини улашиш мақсадида шаҳар маданият бўлими ходимлари томонидан бозорнинг олд майдонида концерт дастурлари ҳам намойиш этилмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати