Get Mystery Box with random crypto!

#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА #ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ Фарғона шаҳридаги янги | Farg'ona shahar hokimligi

#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОНДА
#ЭЛ_АЗИЗ_ИНСОН_АЗИЗ

Фарғона шаҳридаги янги қурилган "Табассум" маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам фойдаланишга топширилди

Шаҳримизда маҳалла фуқаролар йиғини биноларини таъмирлаш, янгиларини қуриш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий тадбиркор Абдубанноб Сотволдиев томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида давлат хусусий-шерикчилик асосида "Табассум" маҳалла биноси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

Маҳалла янги биносининг очилиш маросимида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалла аҳли иштирок этишди. Шаҳар ҳокими замонавий усулда ҳамда барча шароитларга эга бўлган бино қурувчиси ҳамда тадбиркорга маҳалла аҳли номидан миннатдорчилик билдирди. Уларга эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг, рамзий лента кесилиб, тадбир иштирокчилари маҳалла ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Янги бинода маҳаллада ишловчи бешликка, яъни раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори учун барча шароитлар яратилган. Маҳалла нуронийлар бинони узоқ йиллар фойдаланишини тилаб дуо қилдилар.

Очилиш маросимида шаҳар маданият бўлимининг ёш истеъдодлари томонидан куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати