Конституциявий ислоҳотлар доирасида айбсизлик презумпцияси янада кучайтирилмоқдаЎзбекистон Олий Мажлисининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновнинг маълум қилишича, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши белгиланмоқда.
Қайд этилишича, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судлар фаолиятини молиялаштириш фақат давлат бюджетидан амалга оширилиши кафолатловчи янги модда киритилмоқда.
➥#ТАРҚАТИНГФАРҒОНА ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥https://t.me/+qnVa-Kmq3XM3MmIy