Get Mystery Box with random crypto!

'Вой, апирис!' Фирибгар жиззахлик йигитни пулини олиб уни Амер | FARG'ONA24 | TEZKOR XABARLAR

"Вой, апирис!" Фирибгар жиззахлик йигитни пулини олиб уни Америкага эмас Африкага жўнатиб юборди

Жиззахда фуқаролардан бири катта пул эвазига АҚШга юборишини айтиб, уни Жанубий Африка Республикасига юборган шахс ушланган.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманида яшовчи А.Я. АҚШга ишлашга юборишини айтиб, 14 минг 300 АҚШ доллари олгани, лекин фарзандини Африкага жўнатганини билдирган.

Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетгани, А.Я. вазиятни ўнглаш учун ўзидан яна 6 минг 700 АҚШ доллари талаб қилаётганини баён этган.

#ТАРҚАТИНГ
ФАРҒОНА ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!

➥https://t.me/+qnVa-Kmq3XM3MmIy