Get Mystery Box with random crypto!

Алишер Усмонов сохта хабарномалар юборган Европа банкини судга | FARG'ONA24 | TEZKOR XABARLAR

Алишер Усмонов сохта хабарномалар юборган Европа банкини судга берди

Усмонов вакилининг таъкидлашича, UBS Europe 2018–2022-йилларда Германия божхона бош бошқармасининг Молиявий мониторинг департаментига миллиардернинг молиявий операциялари ҳақида ўндан ортиқ хабарнома юборган.

Россиялик миллиардернинг таъкидлашича, банкнинг хатти-ҳаракатлари Усмоновнинг обрўйига катта путур етказган. Бундан ташқари, UBS Europe билдиришномалари 2022-йилда Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов ва тинтувларга олиб келди.

#ТАРҚАТИНГ
ФАРҒОНА ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!

➥https://t.me/+qnVa-Kmq3XM3MmIy