Get Mystery Box with random crypto!

ЖИГАРЛАРИМ Дўстингман деб ортимдан тош отганларим, Сирим ол | FAKTLAR

ЖИГАРЛАРИМ

Дўстингман деб ортимдан тош отганларим,
Сирим олиб, ғанимларга сотганларим,
Тикон бўлиб юрагимга ботганларим,
ЖИГАРЛАРИМ

Ой эдингиз осмонимда кулиб кетган,
Ишончимни юрагимдан юлиб кетган,
Мол-дунё деб ётдан йироқ бўлиб кетган,
ЖИГАРЛАРИМ

Сиз жонимга жон эдингиз кўзимга қош,
Дардга дармон, бир тан-у, жон, бир ёқа бош,
Меҳрингизни истаб бугун кўзимда ёш,
ЖИГАРЛАРИМ

Қилмишимиз ёвдан баттар,
нетаяпмиз,
Нафсимиз деб кўнгилни хун этаяпмиз,
Оқибатни узиб қайга кетаяпмиз,
ЖИГАРЛАРИМ

Меҳр қайда дилларни мавҳ этган қаҳр,
Дийдалар тош,юраклар тош қондир бағир,
Сизга тикон кирса жоним оғрир ахир,
ЖИГАРЛАРИМ

BU FAKT - Siz Bilmagan Faktlar