Get Mystery Box with random crypto!

Facebookdagi gaplar

Telegram kanalining logotibi facebookdagi_gaplar — Facebookdagi gaplar F
Telegram kanalining logotibi facebookdagi_gaplar — Facebookdagi gaplar
Kanal manzili: @facebookdagi_gaplar
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 796
Kanalning ta’rifi

Facebook.com ijtimoiy tarmog'idagi dunyo qarashi keng bo'lgan insonlarni eng yaxshi fikr mulohazalarini berib boramiz...

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-20 16:07:22 Франция ютқазди. Килиан Мбаппени майдонга ўтириб олди. Хафа! Шу пайт трибунадан Франция президенти тушиб келди. У аста келиб, Мбаппенинг елкасидан қучди. Мбаппе ким экан, деб бурилиб қаради. Қараса, уни қучиб турган одам нақ Эммануэль Макроннинг ўзи!
Мен ўйладим, ҳозир Мбаппе туриб Эммануэлнинг оёғига ўзини ташаб:
– Олампаноҳ, мени ўлдиринг! – дейди.
Қаёқда, Мбаппе пинагини ҳам бузмади. Ҳатто ўрнидан ҳам турмади. Яна майдонга тикилганча ўтираверди. Франция президенти катта эҳтимол билан унинг кўнглини кўтариб, бир нарсалар деди. Аммо Мбаппе шу сукути билан “Эммануэль ака, боринг, сиз ҳам ўз ишингизни қилинг! Мен ўз ишимни қилдим, аммо натижа расво бўлди...” деди.
Мбаппега икки карра ҳурматим ошди. Ҳали ёш бўлса ҳам аллақачон шахс бўлиб улгурибди. Шахс шундай бўлади! Ўз ишининг устаси шундай бўлади!
Ўз ишини билмаган одамнинг қуроли ялтоқилик ва хушомаддир! У ўзининг нуқсонини хушомад билан текислаб юради. Бошлиқ нима деса “бари тўғри”, деб қарсак чалаверади. Тўғрилиги қаерда десангиз, сизга тентакка қарагандай қарайди. Чунки у бошлиқ хато гапириши мумкин эмас, деб ўйлайди. “Мумкин” деганлар шаккокдир!
Хўш, шундай содиқ, мулойим, итоаткор жонзод кимга керак эмас? Хушомад ва қарсак кимга ёқмайди, дейсиз...
Бошқарув идораларида шахслар йўқ. Ҳаммаси ўз “каттаси”нинг мустамлакасига айланган. Озодлик сўрай олмайди! Озод бўлмаган одамнинг мияси ҳам занжирбанддир. У энди шу занжир етган жойгача боради. Унинг куч-қудрати, ҳайбати шу занжирнинг узунлигичадир! Шунинг учун у бечорадан ортиқча нарса кутманг...

...Телевизор кўрсам, шунақа нарсалар ёзгим келаверади...

#Алишер Назар

https://t.me/facebookdagi_gaplar
527 viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2022-12-20 16:06:56
404 views13:06
Ochish/sharhlash
2022-12-20 09:22:11 #Mubashshir Ahmad:

Аёлларни жамоат транспортида эркаклардан алоҳида ажратилишига нима дейсизлар, жаноб феминистлар?!

1. Тиқилинчда эркак-аёл эзилиб кетиши олди олинади. Чунки эркаклар кучли махлуқ, тиқилинчда аёллар кўп қийналади.
2. Аёллар жинсий тажовуздан омонда бўлади. Ҳозирги тиқилинчларда нияти бузуқларга имкон қолдирилмаган бўлади.
3. Аёллар ўзларини бегона эркаклар олдида туриб қолиш ноқулайлигидан озод қилишади.
Ва ҳоказо...(диний мотивларни санаб ўтирмадим, чунки бундан қаттиқ асабийлашасиз).

Агар ўзингиз даъво қилаётгандек аёллар ҳуқуқлари поймол бўлмаслиги ва жинсий тажовузларга учрамаслигини ўйласангиз, таклифимни маъқуллайсиз!

#Faiziddin Mo'min:

Бу мурожаатга феминистларнинг жавоби тахминан шундай бўлса керак:

-- Биз гендер тенглигига ишонамиз. Аёллар эркаклар билан бир маконда бўлишга ҳақли. Биз аёл ва эркакларнинг ҳаттоки ҳожатхонасини битта қилишга ҳаракат қилаётганимизда сиз бундай таклиф билан чиқишингиз ғирт қолоқлик, ахир биз 21-асрда яшаяпмиз. Эркаклар ўзини назорат қилсин, нафсини тийсин, аёлларга ишқаланмасин. Эркакларни тарбия қилиш ҳақида гапиринг ундан кўра!

https://t.me/facebookdagi_gaplar
3.1K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-12-18 01:33:19 Кўчада 2005 йил йигитчалар турган экан, вақтим бемалол эди ёнларига бориб танишиб олдик. Гап айланиб таълим ва сиёсатдан кетди. Фикри очиқ бу ёшлар деярли хаммаси ўрта хол оилалардан экан. Мактабни битирсангизлар нима қилмоқчисизлар деган саволга, 80% ишлагани бирон бир четга чиқиб кетамиз дейишди Нимага ўқишга эмас десам, тоға бизни бу билимимиз билан фақат контрактга тушамиз, тўловларига бизни оилаларимизни кучи етмайди. Мактабда яхши дарс ўтилмаяпти, пули борлар бирон бир курсга қатнаб бир амаллаб ўқишга киряпти. Лекин ўқиб чиққан билан қаерда ишлаймиз тоға? Деб ўзимга савол беришди. Жавоб беришга улгурмадим. "Хамма жойда ойлик паст 2-3 млн ойлик етмайди, порахурлик ёки ўғирлик қилишимиз керакда" дейди битта қора қошлик йигитча. "Барибир боллар ўқимасак миллатимиз қулга айланиб кетадику, озгина билим бўлиш керак " десам, тўғри дегандай бошини эгиб, силтаб қўйди бечоралар.
Уларни кўриб миллатимизни шу аҳволга солганларни сабабчиларни росса сўкдим. Хор бўлсин шу аҳволга бизни олиб келганлар. Ёшлар уйланиб аёлларни ташлаб кетяпти, ёш келинчаклар бузилиб кетяпти. Катта ёшдаги аёллар хам қолишмаяпти хозир. Қишлоқларга май-июнь ойида боринглар эркаклар йўқ кўчада. Эҳҳ, эссиз умр, шунақа меҳнаткаш,олимлари кўп миллат нима аҳволга тушиб қолдия((.

#Abdulaziz Abdulatif

https://t.me/facebookdagi_gaplar
5.7K viewsedited  22:33
Ochish/sharhlash
2022-12-17 08:49:25 Қани энди бутун ер юзи Мадинаи мунавварага айланиб қолса?!

Мухаммад Икром:
Мадина шаҳрида меҳмонхона ёнидаги дўконга кириб бир аёллар куйлаги ёқиб қолди:
- дўконингизда аёллар куйлакни кийиб кўрадиган жойи борми, сўрадим дўкончидан
- ахи, дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол меҳмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
- битта хонача ажратмабсизларда? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
- мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
- нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкинку ?
- бу ер Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас ! муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан ҳадя денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан деб тайинлаганлар.
- мудирингиз арабми?
- йўқ, афғон ўзбекларидан.
- сизчи ?
- мен ҳам афғон ўзбеклариданман.
- қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
- шу ерда туғилганман.
- мудирингизчи?
- мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим мени отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шаҳарга мухожир бўлиб кўчиб келишган экан.
- анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
- 8 та тилда бемалол гаплашаман.
Куйлакни олиб меҳмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
- куйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
- 60 риёл.
Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг " бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.
" бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас"
Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда ҳам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувоҳ бўлиб қоламиз ва шуларга ҳам дўкончи йигитни сўзларини ҳайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас

https://t.me/facebookdagi_gaplar
647 views05:49
Ochish/sharhlash
2022-12-16 14:01:06 Алҳамдулиллаҳ яқинда 1 йил бўлади бу ишдан чиқиб олганимга. Ўзимни ишимни қилиб юрибман. Хоҳлаганимда ўтираман, тураман, хоҳлаганимда ухлаб, хоҳласам ўша ишни қилмай эртагаликка қолдириб қўяман:)

Хуллас калом; Туркияда бировни қўлида ишлагандан кўра, ўз ишини қилган афзал. Бу ерда жуда кўп имкониятлар бор, ишлайман, ўзимни ишимни қиламан, деганларга. Пули бўлса тижорат қилса бўлади. Энг катта ва яхши ишлардан бири бу. Бирор касби бўлса, ўша сохада яхши пул топса бўлади.

П/С: Бу ердаги ўзимизни ўзбек, уйғурларни ҳам баъзилари турклардан қолишмайди ишчига муомала қилишда. Бақириб, сўкиб иш қилдиришади ишчиларга, бунга гувоҳи бўлганмиз. Ана ўшалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўл остидаги хизматкорларига қандай муомала қилганини билишмайди деб ўйлайсизми?!

(с) Учар Одам

https://t.me/facebookdagi_gaplar
455 views11:01
Ochish/sharhlash
2022-12-16 14:01:06
ТУРКИЯДА ИШЛАШ АЗОБМИ ЁКИ РОҲАТ?

Яна ўша мавзу:)

Анчадан бери Туркиядаман, шу ерда ишлаб юраман, кўп ишларда ишладим, авваллари қойил-мақом қилиб бажарадиган бирор касбим бўлмагани учун ошхоналарда ишлаганман. Аввал идиш ювиш, кейин кичик, ёрдамчи официант, кейин катта официант, кейин ошпазга ёрдамчи шу ерга келганда туркларни овқатларини ўрганиб ошпаз бўлмоқчи эдим лекин ойлик ҳали ҳам ошпазга ёрдамчи бўлиб юрганимдаги ойлик бўлгани учун маошда келишолмай 3 та ошхона алмаштирганман. Сабаби кўп иш юклаб қўйишади-да оз ойлик беришади. Баъзида келган мижозга ҳам қарайман, овқатини пишириб ҳам бераман, телефондан буюртма келса уни ҳам пишириб бераман ҳатто манзили яқин бўлса дўконига обориб ҳам бераман, тозалик, пол артиш каби ишларни ҳам қилиб кетавераман иш йўқ пайт. Чунки шулар юклатилган ишчига.

Уларнинг тушунчаси; ишчи иш танламаслиги керак, пулини берганимдан кейин бўш туриши керак эмас қабилида. Масалан; ошпазга ёрдамчи бўлиб ишлайдиган ишчи идиш ҳам ювса бўлади, официантлик ҳам қилаверади, полларни артиб тозалик ҳам қилаверади. Официант бўлиб ишлаган ишчи ўз вазифасидан ташқари буюртма телефонига жавоб бериб буюртма олиши, ошпаз пишириб берган овқатни "доставка" қилиб иш жойига обориб бериши керак агар бошқа "доставшиклар" машғул бўлса. Яъни 2 кишини ишини 1 та яхши зўр ишлайдиган ишчига юклаб 1 кишини ойлигини бериш мақсад. Қисқаси 1 та ўқ билан 2 та қушни уришни яхши кўришади. Баъзи кишиларни Кореяда ёки Оврўпонинг қайсидир бир ўлкасида ишлайман, манақа иш қиламан, манча ойлик оламан, бу ишдан бошқа иш қилмайман, бўш бўлсам ҳам қилмайман, дам олиииб ўтираман деб ёзганини ўқиб ҳавасим келади:)

Хаммаси ҳам эмас, аксари, ишчига яхши муомала қилмайди, кибри бунга йўл қўймаса керак. Яхши муомала қиладиганлари ҳам бор, улар бундан мустасно. Пул беряпман деб қул қилиб ишлатишади. Бўлмаса берган пули бошқа давлатлардаги ойликлардан анча оз. Бўш тургизмайди, бўш турган ишчини ёмон кўришади. Қўлига латта, супурги ё пол артгич бериб у ер-бу ерни тозалатади. Ойлик 350/400$ атрофида. 500/600$ оладиганлар русча, арабча ва туркча биладиганлар, сотувчилик қилишади. Ўшалар ҳам фақат сотувчилик қилишмайди, бошқа ишлар ҳам юклатилади. Масалан мижоз олган 5/10/15 килолтк нарсани қўлда кўтариб почтага ёки мехмонхонасига обориб бериш каби.

Ўзим заргарликда тахминан 4 йил ишладим. Эрталаб 08:30 да иш бошланади ҳатто роппа-роса 08:30 да ишга келса ҳам жаҳл қилади, сал эртароқ келиб чой дамлаб тур деб. 08:35 да келса гап эшитади. 08:10/08:20 да келган ишчи қаҳрамон сифатида мақтов эшитади. Тепамиз, орқа тарафимиз, олди тарафимиз ва ёнбошимиз ҳамма жойда камера ҳатто ҳожатхонада ҳам камера йўқмикин деб шубҳага борардим баъзида. Камерадан асосий мақсад қайси ишчи секин ишлаяпти, қайси ишчи ёмон ишлаяпти шуни кузатиш. Ишхонада тепамизда турволиб "ҳади, ҳади, чабуқ-чабуқ" яъни давай-давай, тезроқ қимирла деб турарди. Ташқарига чиқса телефон орқали камерадан кузатиб секин ишлаган ишчига ё қўнғироқ қилиб гапирарди ё хат ёзарди. Кичик бир хато қилган ишчига ёши катта бўлишига қарамай қалбини яралаб қўймасмикинман демасдан буҳаё калималар билан сўкиб ташларди. Эрталаб 08:30 дан кечаси 01:00 ёки 03:00 гача қўшимча ишга қолиб, ишлаб, ишларини улгуртиб берилса ҳам барибир рози қилолмайди, раҳмат айтмайди. Ҳатто шунчалик ўйлаб қўйган-ки бир ишчи 1 нарса учун ўрнидан турса 3/5 ишни битириб, кейин ўтириш керак, ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ўрнидан туриб, вақт кетказмалиги керак, бўлмаса гап эшитади; кўп ўрнингдан туриб қўйяпсан, ўтириб ишингни қил, дейди. Ҳатто баъзи усталар гап эшитмайлик деб намозни фарзини ўқиб, суннатини ўқишмасдан, тезда келиб ўтириб, ишига давом этиб кетишарди, 4 ракъат фарзини тез ўқиганини кўриб бизни 10 ракъатлик намозимизга кўп вақт ўтириб қўйяпсан, иш қилгинг келмасдан секин қимирлаяпсан дегандай қараш қилиб қўярди. Буни сезардим, бир қарайди, икки қарайди кейингисида гап билан едириб олади. Ҳожатхонада 10 дақиқадан кўп ўтириб қўйган ишчини ўтирган ерига келиб, тортмачасини қарайди, ажабо, телефонини опкириб кетиб, телефон ўйнаб ўтирибтимикин ёки телефонини ташлаб кириб кетдимикин деган ўйда.
440 views11:01
Ochish/sharhlash
2022-12-16 05:45:20 “Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга кўп салавот айтишдир. «Аллоҳумма солли аъла набиййина Муҳаммад».
Жума муборак, қадрдонларим!
390 views02:45
Ochish/sharhlash
2022-12-15 22:02:17 Янги макондаман, бошқа давлатда муқим қолмоқчи бўлган киши илк навбатда ижарага туришга уй топиши керак. Таниш акаларим орқали бир уйғур амаки билан алоқалашадиган бўлдик. Уй топишга ёрдам берадиган бўлдилар.

Илк суҳбатимизданоқ эътиборимни тортгани ўзбек тили билан уйғур тили ўта яқинлиги бўлди. Ҳеч қандай тўсиқсиз бир-биримизни осон тушунардик. Акага қаердансиз десам Хитойдан дедилар. Орқасидан Шарқий Туркистонни қаеридансиз деб сўрасам жавобан бошқа ўзбекларга Шарқий Туркистон десам Хитойданакансиз дейишарди шунгами сизгаям Хитой дея қолдим, ука деб жойларини айтдилар.

8 йилдан бери оилаларидан йироқда эканлар. 3 ярим йил олдин оилаларини олиб келишга паспорт қилиб бир кичик қизлари паспорт ололмагани ортидан оиласи Шарқий Туркистондан чиқа олмаган экан. Шундан бери оилаларидан хабар йўқ экан.

Орада шом вақти бўлиб, намоз ўқигани масжидга кирдик. Қайтиб чиқсам, ака машиналарида TikTok ва адашмасам WeChat ’дан қисқа видеоларни ўтказиб-ўтказиб кўраётган эканлар. Ичимда оиласи уёқда қийналиб Хитой зулми остида бўлса-ю, бу одамни кўриб турган нарсасини қаранг деб ўйлаётган эдим. Ака ҳолатимни сезди шекилли, синиқ оҳангда “яқинда бир уйғур дўстим болаларини шу видеолардан бирида кўриб қолибди, зора мен ҳам болаларимни кўриб қолсам деб шуларга қараб турган жойимда” деб қолдилар. Музлаб кетдим… ҳаёлимда бир соат кўрмасам соғиниб қоладиган 8 ойлик болам, оилам ота-онам ўтиб кетди. Ҳеч нарса дея олмадим, дея олмасдим ҳам. Акамиз мани меҳмонхонага олиб келиб яна кетдилар.

Аллоҳ таоло Уйғурларга ўзи нажот берсин. Акамизнинг оиласини ҳам тезда олиб кела олишлик насиб қилсин. Аллоҳумма аьиззал ислама ва муслимийн…!

(с) #Ҳабибуллоҳ Зиёдов

P. S. Пост эгаси Мисрда..

https://t.me/facebookdagi_gaplar
428 viewsedited  19:02
Ochish/sharhlash
2022-12-15 00:15:58
483 views21:15
Ochish/sharhlash