Get Mystery Box with random crypto!

Кўчада 2005 йил йигитчалар турган экан, вақтим бемалол эди ёнл | Facebookdagi gaplar

Кўчада 2005 йил йигитчалар турган экан, вақтим бемалол эди ёнларига бориб танишиб олдик. Гап айланиб таълим ва сиёсатдан кетди. Фикри очиқ бу ёшлар деярли хаммаси ўрта хол оилалардан экан. Мактабни битирсангизлар нима қилмоқчисизлар деган саволга, 80% ишлагани бирон бир четга чиқиб кетамиз дейишди Нимага ўқишга эмас десам, тоға бизни бу билимимиз билан фақат контрактга тушамиз, тўловларига бизни оилаларимизни кучи етмайди. Мактабда яхши дарс ўтилмаяпти, пули борлар бирон бир курсга қатнаб бир амаллаб ўқишга киряпти. Лекин ўқиб чиққан билан қаерда ишлаймиз тоға? Деб ўзимга савол беришди. Жавоб беришга улгурмадим. "Хамма жойда ойлик паст 2-3 млн ойлик етмайди, порахурлик ёки ўғирлик қилишимиз керакда" дейди битта қора қошлик йигитча. "Барибир боллар ўқимасак миллатимиз қулга айланиб кетадику, озгина билим бўлиш керак " десам, тўғри дегандай бошини эгиб, силтаб қўйди бечоралар.
Уларни кўриб миллатимизни шу аҳволга солганларни сабабчиларни росса сўкдим. Хор бўлсин шу аҳволга бизни олиб келганлар. Ёшлар уйланиб аёлларни ташлаб кетяпти, ёш келинчаклар бузилиб кетяпти. Катта ёшдаги аёллар хам қолишмаяпти хозир. Қишлоқларга май-июнь ойида боринглар эркаклар йўқ кўчада. Эҳҳ, эссиз умр, шунақа меҳнаткаш,олимлари кўп миллат нима аҳволга тушиб қолдия((.

#Abdulaziz Abdulatif

https://t.me/facebookdagi_gaplar