Get Mystery Box with random crypto!

Мигрантларимиз учун муҳим! Ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева Ро | 🌏𝙀𝙭𝙥𝙧𝙚𝙨𝙨.𝙐𝙯🌏 Авиабилеты Aviakassa

Мигрантларимиз учун муҳим!

Ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева Россиядаги мигрантларимиз томонидан берилаётган энг кўп саволларга энг содда йўл билан жавоблар ҳозирлапти:

1. Рейслар

Ўзбекистонга рейслар тўхтагани йўқ. Учсангиз бўлади. Рейслар бор. Фақат билетлар нархи кундан кунга қимматлашиб кетаяпти.

2. Пул юбориш.

Ўзбекистонга пул юборса бўлади. Пул юборишни буткул тақиқлаб қўйгани йўқ.

Фақат:

а) Мир карталаридан Ўзбекистондаги узкартларга тўғридан тўғри пул ташлолмайсиз

б) Санкцияга тушган банклар (ВТБ, Открытие, Промсвязьбанк, Совкомбанк ва ҳ.к) карталаридан пул юбора олмайсиз

с) ҳисоб рақамингиз йўқ бўлса пул ўтказа олмайсиз.
Агар картангиз бўлса, демак картага бириктирилган ҳисоб рақамингиз бор. Картангиз бўлса пул юборишда муаммога дуч келмайсиз. Агар картадан эмас, банк ёки пул ўтказиш пунктидан юбормоқчи бўлсангиз , унда аввал номингиздан ҳисоб рақам очишади. Кейин пулингизни юборишади. Шахсан сизга курс ва банк хизмати қимматлашишидан бошқа фарқ сезилмайди.

3. Доллар устидан фоиз тўлаш

Энди 12% (аввал 30% эди) долларни устидан ушлаб қоляпти экан, деган қарор фақатгина биржага тегишли. Мигрантлар одатда долларни банкдан сотиб олади. Банкдан сотиб олаётганларга бу гап тегишли эмас. Агар биржадан валюта сотиб олсангиз, унда харид қилган валютангиз устидан 12% пул тўлайсиз. Масалан, 1 доллар олмоқчи бўлсангиз, 1 долларнинг 12 центини ва банк комиссияси ҳамда солиқни ушлаб қолади. Лекин банкка бориб сотиб олаётганингизда банк сизга ўз курсида валюта сотади. Алоҳида 12% тўламайсиз.

4. Пикетлар

Москва ва бутун Россия бўйлаб ҳар куни соат 19:00 да, деярли ҳамма шаҳар марказларида бўлаётган воқеаларга қарши пикетлар ўтқазиляпти. Шунинг учун марказий майдон ва кўчаларга яқин юриш керак эмас. Пикет ёнидан ўтиб кетаётганларни ҳам жавобгарликка тортишади. Эътиборли бўлинг

5. 10 минг доллар

Россиядан 10 минг долларгача пул олиб чиқиб кета оласиз. Ундан кўпига энди рухсат йўқ. Пул юборишдаги лимитлар ўзгаргани йўқ. 10 минг доллар фақат чегарадан олиб чиқишдаги чеклов. Пул юбораётганларга бундай чеклов тегишли эмас ҳозирча. Лекин 1 миллионгача лимит борлиги эсингизда турсин.