Get Mystery Box with random crypto!

S7 авиакомпанияси барча халқаро рейcларини бекор қилди. Хусуса | 🌏𝙀𝙭𝙥𝙧𝙚𝙨𝙨.𝙐𝙯🌏 Авиабилеты Aviakassa

S7 авиакомпанияси барча халқаро рейcларини бекор қилди. Хусусан, Ўзбекистонга ҳам

Мигрантларимиз учун ёмон янгилик. S7 авиакомпанияси барча халқаро рейcларини бекор қилди. Компания Ўзбекистонга ҳам ҳафтасига 10га яқин рейсларни бажарган. Афсуски, бу рейслар ҳам тўхтайди.

S7 асосан лизинг ёки ижарага олинган самолетлардан фойдаланиб келган. Бу самолетларни энди эгаларига қайтариш керак.

Охирги уч кунда Россиядан Ўзбекистонга авичипталар нархи ҳам ўртача 2 баробарга қимматлади. Авиачипталарга талаб нафақат мигрантлар томонидан, балки яқин хорижда тинчгина яшаб туришни хоҳлаётган ёки армияга боришни истамаётган Россияликлар тарафидан ҳам ортиб бормоқда.