Get Mystery Box with random crypto!

#мулоҳаза — Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқ | Evrika Education💡

#мулоҳаза

— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман.
— Тайёрман, устоз.
— Мавжудотлар нечага бўлинади?
— 4 га бўлинади.
— Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар...
— Болалар инсон эмасми, ўғлим?
— Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади.
— Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим.
— Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга.
— Ўғлим инсонларга нима бўлди?
— Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз...

@Evrika_education