Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ! ________________________________________ “Ўзбе | ESTT kafedra 2019-2020 o'quv yilida bitirgan talabalari

ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ!
________________________________________
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизимида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида қайта ташкил этилган “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасаси замонавий барча қулайликларга эга назарий ва амалий машғулот хоналари, ўқув лаборатория ва ишлаб чиқариш амалиёти хоналари, шунингдек, замонавий компьютерлар ва юқори технологиялар билан жиҳозланган.
Муассасамиздаги тингловчиларнинг назарий ва амалий билим кўникмаларини оширишда мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасалари, жумладан, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент архитектура-қурилиш институтларининг тажрибали профессор, доцент ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш амалиётида юқори малакага эга бўлган мутахассислари ҳамда, халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти олий таълим муассасалари (университет, институт) битирувчилари ва ёш изланувчан муҳандис-техник ходимларни қисқа фурсатда ўқув ва амалий машғулотлар ўташ шарти билан ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
Танловдан кўзланган мақсад:
Кадрларни ишга қабул қилишнинг янги механизмларини яратиш;
Гидротехника иншоотларини қурилиши ва уларни эксплуатация қилиш бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ва соҳага жалб қилиш;
Изланувчан ва ўз малакасини оширишга интилувчан ёшларни ҳам моддий, ҳам маънавий томондан қўллаб-қувватлаш.
Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:
o Олий маълумотли;
o Қурилиш, хусусан, гидротехника қурилиши соҳасида етарли билимга эга бўлиш;
o 3,5 ойлик давр мобайнида ойлик иш ҳақи тўлаш шарти билан қурилиш объектларида амалий машғулотларда қатнашиш;
o Ўқув машғулотлари тамомлангандан сўнг, Республика ҳудудларидаги қурилиш объектларида 5 йил ишлаб бериш;
o Қурилиш соҳасида ахборот технологиялари ва махсус дастурлардан фойдалана олиш малакаси;
o Интизомлилик, меҳнатсеварлик, сабр-тоқатлилик, қатъийлик, мақсад йўлида ҳаракат қилиш;
Танловдан муваффақиятли ўтган муҳандис-техник ва малакали мутахассислар кафолатланган иш ҳақи билан бирга, қисқа ўқиш вақтида яшаш шароитлари, иссиқ овқат ва бошқа зарурий эҳтиёжлар билан тўлиқ таъминланади.
ҲАМКОРЛИК УЧУН:
- олий таълим муассасаларининг тажрибали педагог-ўқитувчи ходимлари, ташкилот ва корхоналарнинг малакали муҳандис-техник ходимлари ҳамда манфаатдор ташкилот ва корхоналарни таклиф этамиз.
Танлов иштирокчилари қуйидаги тартибда саралаб олинади:
• Веб-саҳифамиз ёки телеграмдаги каналларимизга шахсий маълумотларини юбориш;
• Тест синовларини топшириш;
• Оғзаки суҳбатдан ўтиш;
• Меҳнат шартномаси (битим)ни тузиш;
Ишга қабул қилинган ёш мутахассислар йирик гидротехника объектлари қурилишида иштирок этиб, Республика гидроэнергетика тармоғи равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАР:
Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент, Сирдарё вилоятлари бўйича:
И.Низамов (98 575-87-67), Ш.Нишонов (93 597-41-00)
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича:
Х.Каримов (90 336-64-44, 71-248-29-29), К.Шозамонов (99 796-64-44)
Барча ушбу танлов бўйича маълумотларни ижтимоий тармоқлардаги (ХХХХХХХХХХ ) сахифаларимизда кузатиб боришингиз мумкин.

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти
“Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасаси
“Профессионал гидротехник-муҳандисларни тайёрлаш” лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тақдим этиш тартиби:
1-босқич
1. Паспорт нусхаси электрон (сканер) шаклда (pdf).
2. Маълумотнома (объективка) электрон (pdf) шаклда. (Барча маълумотлар ва 3х4 фотосурат бўлиши шарт).
3. Боғланиш учун телефон рақам.
Талаб қилинган ҳужжатларни телеграмдаги 99 7968944, 90 336 64 44 телефон рақамига юбориш сўралади.
2-босқич
1. Муассаса томонидан маълумотлар базаси йиғилгандан сўнг, (http://tiace.uz:8085/) сайтида паспорт сериясини киритиб, тест синовидан ўтказилади.
2. Энг юқори балл тўплаган қатнашчилар ичидан 50 нафари суҳбат жараёнига таклиф этилади.