Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таъоло – барча дард ва касалликларга Шафий бўлган (шифо | Эслатма ва насиҳатлар

Аллоҳ таъоло – барча дард ва касалликларга Шафий бўлган (шифо берувчи) ягона Зотдир.

Иброҳим алайҳиссалом:
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
"Ва агар касал бўлсам, У (Аллоҳ)нинг Ўзи менга шифо бергучидир", деб айтганди.
(Шуъаро сураси, 80-оят)

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон касал кўргани борсалар:
أذهب البأس رب الناس، اشف أنت الشافي، لا شفاء إلا شفاؤك، شفاء لا يغادر سقمًا
"Инсонлар Роббиси (Аллоҳ), касалликни кетгазгин. Шифо бергин. Сен Шафийсан (шифо берувчисан). Сендан бошқадан шифо йўқ. Касалликни қолдирмайдиган даво бер", деб дуо қилардилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

– Саломатликни Аллоҳдан бошқасидан умид қилиб сўраманг!

@eslatma_va_nasihatlar