Get Mystery Box with random crypto!

EskiObod_Uz

Telegram kanalining logotibi eskiobodmasjidi — EskiObod_Uz E
Telegram kanalining logotibi eskiobodmasjidi — EskiObod_Uz
Kanal manzili: @eskiobodmasjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 266
Kanalning ta’rifi

🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-07-09 20:29:02 IYD QURBON HAYITI MUBORAK BOʻLSIN.
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla Asaboyev
@eskiobodmasjidi
145 views@ESKIOBODMASJIDI, 17:29
Ochish/sharhlash
2022-07-09 19:32:16 НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ

Насиҳатни аввало инсон ўзига ўзи қилиши керак. Ўзига ўзи насиҳат қила олмаган одам ўзгага ҳам насиҳат қила олмайди. Кимдан насиҳат қилиш талаб этилса, бу ишни ўзига зарар етадиган бўлса ҳам, охирига етказиб ва пухта қилиб адо этиши, бу борада Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларини ёдда тутиши лозим бўлади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг" (135-оят).
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилинг" (152-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар "Модомики киши ўзидан маслаҳат сўраганга насиҳат қилар экан, ўз фикрининг тўғрилигида бардавом бўлади. Қачон уни алдаса, Аллоҳ таоло унинг насиҳатини ҳам, фикрини ҳам суғуриб олади. Одамларнинг "Бировга насиҳат қилганингда қабул қилмаса, уни алдаш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қил", деган гапларига эътибор берса, бу шайтон унинг тилига ташлаган гапдир".

"Дин насиҳатдир" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
156 views@ESKIOBODMASJIDI, 16:32
Ochish/sharhlash
2022-07-09 15:34:23 АЛЛОҲ УЧУН НАСИҲАТ

1. "Аллоҳ учун" насиҳат қилиш, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, самимий, холис бўлишдир.
Уламоларимиз бу борада бир оз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, Аллоҳ таолоҳ учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
1. Аллоҳ таолога иймон келтириш.
2. Аллоҳ таолога шерикни манфий қилиш.
3. Аллоҳ таолонинг сифатларидан хатони тарк қилиш.
4. Аллоҳ таолони барча камолот сифатлари билан сифатлаш.
5. Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаш.
6. Аллоҳ таолога тоатда бардавом бўлиш.
7. Аллоҳ таолога маъсиятни тарк қилиш.
8. Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш.
9. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш.
10. Аллоҳ таолонинг тоатидагилар билан дўст бўлиш.
11. Аллоҳ таолога осий бўлганларга адоватда бўлиш.
12. Аллоҳ таолонинг неъматларини эътироф қилиш.
13. Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр келтириш.
14. Аллоҳ таолога барча ишларда ихлос қилиш.

"Дин насиҳатдир" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
192 views@ESKIOBODMASJIDI, 12:34
Ochish/sharhlash
2022-07-09 02:59:14 ИЙДИ ҚУРБОН ТАБРИГИ

_Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!_

_Келаётган Ийди ҚУРБОН байрами барчамизга муборак бўлсин!_

_Бу кунларга етиб кела олмаган аҳли иймон қардошларимиз, яқинларимизни Аллоҳ ўзи раҳмат айласин!_

_Дуолар мустажоб кунларда Аллоҳ қалбларимиздаги эзгу мақсадларимизни ўзи рўёбга чиқарсин, ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!_

_Миллатимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳиммат ва шижоат берсин!_

_Аллоҳ,_
- _илм талабида юрганларга фойдали илм;_
- _бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;_
- _беморларга шифо;_
- _қарздорларга кушойиш;_
- _ғарибларга нусрат;_
- _мазлумларга нажот;_
- _мусофирларга омонлик;_
- _сафардагиларга ғаниматлар;_
- _уммати Муҳаммадияга бирлик, иттифоқ;_
- _олимларимизга ҳайбат ва тақво;_
- _омиларимиз учун олимларга итоат;_
- _фарзандларимизга илм, одоб;_
- _аёлларимизга ҳаё ва иффат;_
- _ота-оналаримизга узун ва саодатли умр;_
- _вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато этсин!_

_Роббим ниятларимизда ихлос, дуоларимизни мустажоб айлаб, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизда хайр насиб этсин!_


Омин! Омин! Омин, ё Роббал-оламийн!

Эскиобод жомье масжиди имом хатиби
Гайратжон домла Асабоев

Улашинг: @eskiobodmasjidi
219 views@ESKIOBODMASJIDI, 23:59
Ochish/sharhlash
2022-07-09 02:56:55 Курбонлик дуоси!

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.
Маъноси
: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси бўлган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йуқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
170 views@ESKIOBODMASJIDI, 23:56
Ochish/sharhlash
2022-07-09 02:56:04
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!



Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@eskiobodmasjidi
177 views@ESKIOBODMASJIDI, 23:56
Ochish/sharhlash
2022-07-08 22:59:07 ИЙД-КУРБОН ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келаётган Курбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
Марузалар канали сиз азизларни Қурбон ҳайити билан муборакбод этади ва сизларга, аҳли оилаларингизга баxт-саодат, соғлик- саломатлик тилайди.
Арафадек дуолар ижобат кунларда Аллоҳ қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи рўёбга чиқарсин!
Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!

Миллатимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
Ҳаж амалларини адо этаётганларни хам ҳажларини Аллоҳ Ўз даргоҳида қабул айласин!

Эскиобод жомье масжиди Матбуот хизмати
@eskiobodmasjidi
207 views@ESKIOBODMASJIDI, 19:59
Ochish/sharhlash
2022-07-08 19:38:13
266 views@ESKIOBODMASJIDI, 16:38
Ochish/sharhlash
2022-07-08 19:38:13
256 views@ESKIOBODMASJIDI, 16:38
Ochish/sharhlash