2023-04-23 15:05:25
𖦹
Аёлнинг эри олдидаги вазифаси ва бурчи:
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида машҳур
«Кабоир» китобида умумий бир тўлиқ эслатмани айтади:
«Аёл кишига ҳам эридан давомий ҳаё қилиши, унга тик қарамаслиги, амрига итоат қилиб, эр гапирганида сукут сақлаб жим туриши, эр уйга кириб келганида ўрнидан туриб кутиб олиши, эрни ғазаб қиладиган барча нарсалардан узоқ туриши, бирор жойга чиқиб кетаркан эр билан бирга уни кузатишга чиқиши, эрига уйқуга ётиш вақтида ўзини таклиф қилиши, эр йўқлигида тўшагида, мол-мулкида, уйида хиёнат содир этмаслиги, ширин атирланиб, оғзини доим мисвок билан тозалаб, миск суртиб ва атирланиб, эри ёнида доим зийнатланиб юриши, эри йўқлигида уни ғийбат қилмаслиги, эрнинг аҳли ва қариндошларини ҳурмат қилиши, эрининг озини ҳам кўп кўриши вожибдир».
П/с: Аёл(лар)ингизга ўқиб беришга эринсангиз, юбориб қўйинг ;)
Эр хотин муносабатлари канали
https://t.me/+6kRogwqV3ec5YjYy
3.1K views12:05